НАВБАТДАГИ ИЛМИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

НАВБАТДАГИ ИЛМИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ


Бугун Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти мажлислар залида институт ҳузуридаги DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01 рақамли қишлоқ хўжалик ва биология фанлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи Илмий Кенгаш асосида бир марталик Илмий кенгаш қошидаги илмий семинарининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Илмий семинар кенгаш аъзолари, профессор ҳамда катта илмий ходимлар иштирок этди. Йиғилишни Илмий семинар кенгаши раиси биология фанлари доктори Н.Абдурахмонов олиб борди.

Йиғилиш кун тартибига кўра, Турдиметов Шахобиддин Мухитдиновичнинг «Мирзачўл воҳаси тупроқлари ва улар унумдорлигини дуккакли-дон ва ем-хашак экинлари экиш орқали ошириш» мавзусидаги 06.01.03 – «Агротупроқшунослик ва агрофизика» ихтисослиги бўйича биология фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тақдим этган диссертация иши муҳокамасига бағишланди.

Мазкур йиғилишда Ш.Турдиметов диссертация ишининг долзарблиги, илмий-амалий аҳамияти, муҳим илмий хулосалари ва ишлаб чиқаришга тавсиялари билан кенгаш аъзоларини таништирди.

Шундан сўнг кенгаш аъзолари ва йиғилганлар томонидан диссертация юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди. Муҳокамада Семинар раиси ва кенгаш аъзолари томонидан таклиф, тавсиялар берилди ва кейинги босқичга тавсия этилди.

Ушбу навбатдаги Илмий семинар кенгаш иши онлайн ва оффлайн шаклида юқори савияда бўлиб ўтди.

Report Page