НАВБАТДАГИ ГАЗ ТАРМОҚЛАРИГА НОҚОНУНИЙ УЛАНИШ НАТИЖАСИДАГИ ЗАРАР 174 МЛН. СЎМНИ ТАШКИЛ ЭТДИ

НАВБАТДАГИ ГАЗ ТАРМОҚЛАРИГА НОҚОНУНИЙ УЛАНИШ НАТИЖАСИДАГИ ЗАРАР 174 МЛН. СЎМНИ ТАШКИЛ ЭТДИ


“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш бошқармаси ва “Худудгаз Тошкент” газ таъминоти филиалининг тегишли бўлимлари ходимларининг ҳудудий бўлинмалардаги муҳандис бошқарув мутахассислари ва ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси Қибрай тумани бўлими ходимлари билан биргаликда навбатдаги рейд тадбирлари ташкил этилди.

Жамият томонидан бир неча бор огоҳлантиришларга қарамай, айрим шахслар томонидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ҳамон давом этмоқда. Қибрай туманидаги “Қипчоқ” МФЙ ҳудудида ўтказилган тадбир натижасида, ҳудудда жойлашган “Тўлқин сув” ширкатидаги У.Қосимовга қарашли дала ховлида ноқонуний равишда газ тармоғига газ ҳисоблагичсиз уланиб, оҳак пишириш цехи ташкил қилинганлиги аниқланди. У ерда 3 дона оҳак пишириш хумдони мавжуд бўлиб, уларга 18 дона қўлбола усулда ясалган ёндиргичлар ўрнатилган. Натижа бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 98,7 млн. сўмлик зарар етказилди.

Шунга ўхшаш яна бир қонунбузарлик ҳолати Юқоричирчиқ туманининг “Нурли Замин” МФЙ ҳудудида жойлашган, фуқаро М.Мақсудовга тегишли ер участкасида аниқланди. Газ тармоғига ноқонуний уланиш “Принц G25” газ ҳисоблаш ускунаси орқали амалга оширилган.

Ўрганиш давомида 45 дона қўлбола усулда ясалган ёндиргич ўрнатилган 3 та оҳак пишириш хумдони аниқланди. Ноқонуний ҳаракат натижаси бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиниб, газ таъминоти ташкилотларига 75,3 млн. сўмлик зарар етказилди.

Қайд этилган қонунбузарликлар бўйича барча материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тақдим этилди. Республикамизнинг барча ҳудудларида шу ва шу каби табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларни аниқлаш бўйича текширувлар давом этмоқда.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати




Report Page