НАТИЖАЛАРНИНГ АСЛ МОҲИЯТИ ВА МУАММОЛАРГА ЕЧИМ АЙТИЛДИ...

НАТИЖАЛАРНИНГ АСЛ МОҲИЯТИ ВА МУАММОЛАРГА ЕЧИМ АЙТИЛДИ...


VI -чақириқ халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг ХХХ-сессияси якунида вилоят ҳокими, халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши раиси Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда республика ва ҳудудий оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, журналистлар ҳамда блогерлар бевосита иштирок этдилар.

Жараёнда вилоят раҳбари ҳудудда жорий йилнинг ўтган даврида ҳамжиҳатликда эришилган натижаларнинг асл моҳияти ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигини янада оширишдаги аҳамияти хусусида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Шунингдек, аҳолини муҳтож қисмини уй-жой билан таъминлаш, миграция, соғлиқни сақлаш ҳамда таълим соҳасидаги ечимини кутаётган масалаларга тўхталиб, уларнинг ечимлари борасидаги чора-тадбирлар билан ўртоқлашди.

Иштирокчиларнинг «Обод маҳалла» дастури доирасида олиб борилаётган ишлар, йўллар ҳамда кўприкларни таъмирлаш, бунёд этиш ҳамда маҳалла раисларининг фаолиятига оид саволларига атрофлича жавоб қайтарди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
матбуот хизмати


Report Page