НАТИЖА, ЯКУНИДА БИЛИНАДИ...

НАТИЖА, ЯКУНИДА БИЛИНАДИ...


"Учтепатумангаз"

Пандемия даври бўлишига қарамай газ таъминоти ходимлари ўз иш фаолиятига ҳамиша сергак ва масъулият билан ёндашишга ҳаракат қилади. Бу борада эса амалдаги режалар бисёр. Хусусан, “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ тасарруфидаги барча тумангаз филиалларида карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда 15 июнь кунидан бошлаб аҳоли истеъмолчи хонадонларида газ жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда.

Айтиш керак, меъёрий ҳужжатларда техник тафтишдан ўтказиш ва уларга профилактик хизмат кўрсатишнинг муддатлари белгиланган. Унга кўра, кўп қаватли турар-жойлардаги газ плиталар, бошқа газ ускуналари мавжуд бўлмаганда - икки йилда бир марта, турар жойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш ускуналари- йилда бир марта, профилактик хизмат кўрсатиш эса ҳар бир иситиш мавсуми бошланишидан аввал техник кўрикдан ўтказилади. Натижада табиий газнинг сизиб чиқиш ҳолатлари, ҳаво ва газ аралашмасининг белгиланган меъёрда ёниши таъминланади.

"Шайхонтоҳуртумангаз"

Соҳа ходимлари томонидан белгиланган вазифалар бўйича Шайхонтоҳур туман фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ҳамда “Шайхонтоҳуртумангаз” филиали ходимлари билан биргаликда аҳоли хонадонларига кириб бориш ва аҳоли билан ишлаш жараёнида карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилиши ҳақида кенг тарғибот ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари, ҳар бир тумангаз филиалларида, жумладан “Учтепатумангаз” филиали томонидан -15 та газ тақсимлаш пункти, 20 та ер ости қудуқлари ва 68 км газ қувурлари назоратдан ўтказилди. “Сергелитумангаз” филиали томонидан - 16та, “Юнусободтумангаз” филиали томонидан - 20 та ҳамда “Чилонзортумангаз” филиали томонидан - 18 та газ тақсимлаш пунктлари назоратдан ўтказилди.

"Сергелитумангаз"

Режага мувофиқ белгиланган чора-тадбирларнинг амалий натижаси мавсумда янада билинади. Энг муҳими, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва бу борадаги саъй-ҳаракатларни янада кучайтириш.

"Ҳудудгаз Тошкент шаҳар" матбуот хизмати



Report Page