НАМУНАЛИ ОИЛАЛАР ДЎСТОНА БЕЛЛАШДИ

НАМУНАЛИ ОИЛАЛАР ДЎСТОНА БЕЛЛАШДИ



Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида оилавий қадрият ва анъаналарни тарғиб қилиш, ватанга муҳаббат, касбга садоқат туйғуларини юксалтириш, китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида “Намунали оила” кўрик-танловини ўтказиш яхши анъанага айланди.

Кўрик-танловнинг бу йилги Фарғона вилоят босқичи ҳам ҳар йилигидагидек кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Беллашувлар уч шарт асосида олиб борилди. Биринчи шарт “Таништирув” деб номланиб, унда 7 дақиқа ичида ҳар бир ходим ўзи ва оила аъзоларини таништириб чиқди.

Иккинчи шартда иштирокчилар томонидан тайёрланган ижтимоий аҳамиятга эга роликлар тақдим этилди. Учинчи шартда  қатнашувчи оилалар ички ишлар органлари ходимлари учун ўқилиши лозим бўлган китоблар асосида тузилган саволларга жавоб беришди.

Танлов якунида Учкўприк тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика катта инспектори, майор Бекзоджон Асқаров оиласи фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Энди Асқаровлар оиласи Республика босқичида иштирок этади.

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ навбатчилик қисми катта инспектор-навбатчиси майор Аҳроржон Собиров оиласи 2-ўрин,  Данғара тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспепктори, капитан Муродил Носиров оиласи эса 3-ўрин соҳибига айланди.

Танлов ғолиблари вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан диплом, пул мукофоти ҳамда китоблар жамланмаси билан тақдирланди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

Ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.


Report Page