НАМОЗНИ БУЗУВЧИ НАРСАЛАР

НАМОЗНИ БУЗУВЧИ НАРСАЛАР

fitrat.uz

Намозни куйидаги нарсалар бузади:

1. Мутлак калом.

Намозда қасдданми, унутибми, билмасданми, хато тариқасидами ёки мажбуранми, гапирилса, у ботил бўлади. Бу нарса икки ҳарфни ёки фаҳмласа бўладиган бир ҳарфни нутк килиш билан бўлади.

Бу ҳукмнинг далили:

عن زيد بن أرقم ﷺ قال: كنا نتكلم في الصلاة، يكلم الرجل صاحبه

وهو إلى جنبه في الصلاة، حتى نزلت:" وقوموا له قنتين" بالسكوت ،

ونهينا عن الكلام، رواه الخمسة

Зайд ибн Аркам розияллоху анхудан ривоят қилинади:

«Намозда сўзлашаверар эдик. Киши намозда ёнидаги шеригига гапиравераp эди. Ниҳоят «Аллоҳ учун тоат ила жим туринглар» ояти нозил бўлганда сукут саклашга амр қилиндик, гапдан нахий килиндик».

Бешовлари ривоят қилишган.

2. Қасддан берилган салом ва унга алик олиш

Қасддан салом бериш намозни бузишига далил:

عن عبد الله ﷺ قال: كنا نسلم على النبي ﷺ وهو في الصلاة فيرد علينا، ﷺ فلما رجعنا من عند النجاشي سلمنا عليه فلم يرد علينا ، فقلنا: يا رسول الله ، كنا نسلم عليك فترد علينا. فقال: "إن في الصلاة شغلا". رواه الشيخان، ولمسلم وأبي داود وأحمد: "إنّ هذه الصلاة لا يحل فيها شيء من كلام الناس ، إنما هو التسبيح والتكبير وقراءة القرآن".

Абдуллох розияллоҳу анҳудан ривоят килинади:

Набий соллаллоху алайхи васаллам намоздалик чоғларида у зотга салом берар эдик, у зот алик олар эдилар. Нажошийнинг ҳузуридан қайтгач, у зотга салом берсак, алик олмадилар. Шунда биз: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга салом берсак, алик олардингиз?» дедик. У зот: «Албатта, намозда машғуллик бор», дедилар. 

Икки шайх ривоят қилишган.

Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад келтирган ривоятда:

«Албатта, бу намозда одамларнинг каломидан хеч нарса мумкин эмас. У фақат тасбеҳ, такбир ва Куръон қироатидан иборатдир», дейилган. Нокасддан бировга салом бериш намозни бузмайди, чунки салом хитобни ўз ичига олган зикрдир. Бас, у касддан бўлганда одамларга хитоблиги эътиборга олинади ва намоз бузилади. Ноқасддан бўлган ҳолатда эса зикрлиги эътиборга олинади ва намоз бузилмайди. 

Саломнинг зикрлиги ташаҳҳудда

ўкилишидир. Аммо алик олганда қасддан бўлса ҳам, ноқасддан бўлса ҳам, намоз бузилади. Чунки аликнинг лафзи намознинг зикрида йук.

3. Инграш ва шунга ўхшаш овозли нарсалар.

Ох уриш ва уф тортишга ўхшаш нарсалар ҳам икки ҳарфдан иборат бўлса, намозни бузади. Бу нарсалар беморлик, дунё иши учун бўлса, намоз бузилади. Аммо охират учун бўлса, бузилмайди. Бемор ўзини тутиб тура олмаса ҳам бузилмайди.

4. Охират ишидан бошқа сабаб ила овозли йиғи. Агар намоз ичида охират учун овоз чиқариб йиғланса, намоз бузилмайди.

Бунинг далили қуйидагича:

عن مطرف ، عن أبيه * قال: رأيت رسول الله ﷺ يصلي وفي صدره أزير

گأزيز الرحي أو المرجل من البكاء. رواه أصحاب السنن.

Муторриф отаси розияллоҳу анҳудан ривоят килади:

«Расулуллох соллаллоху алайҳи васалламнинг намоз ўқиётганларини кўрдим. Кўксиларидаги йиғидан тегирмоннинг ёки қозоннинг овозига ўхшаш овоз чикиб турар эди.

«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Мусибат туфайли овоз чиқариб йиғласа, намози бузилади.

5. Узрсиз томоқ кириш.

Мажбур булиб ёки овозини яхшилаб олиш учун томок кирган кишининг намози бузилмайди. Аммо узрсиз икки ҳарф микдорида овоз чиқариб томок кириш намозни бузади.

6. Акса урганга соглик тилаш. Намозхон акса урган кишига «Ярҳамукаллох», деса, намози бузилади. Чунки бу нарса одамлар орасида урф бўлган каломдир. Акса урганга соғлик тилаш намозни бузиши ҳақида ҳадис ҳам келган.

7. Каломга зикр билан бўлса ҳам жавоб бериш. Мисол учун, намозхон ўзига хурсандчилик хакида хабар етганда «Алҳамдулиллаах», деса, намози бузилади.

8. Имомидан бошқага лукма бериш.

Намозхон ўз имомидан бошқа кимсага, чунончи, кироатда адашиб қолган одамга лукма берса, намози бузилади. Чунки имомдан бошқага луқма бериш таълим каторига киради. Шунингдек, намоздан ташқаридаги киши қироат қилаётган имомга лукма берса ва имом луқмани қабул қилса, барчанинг намози бузилади. Шунингдек, агар имом бошқа оятга ўтиб кетган бўлса, олдинги адашган Оятини Лукма берса, лукма берувчининг намози бузилади. Агар имом унинг ноўрин лукмасини олса, унинг ҳам намози бузилади. Саҳиҳ гап бузилмайди.

Имомга лукма бериш жоизлигига далил:

عن ابن عمر رضي الله عنهما: أن النبي - صلى صلاة فقرأ فيها فليس عليه، فلما انصرف قال لأبي: "أصليت معنا " قال: نعم، قال: "فما منعك ". رواه أبو داود وابن حبان ولفظه: "فما منعك أن تفتح علي "


Ибн Умар розияллоху анхумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоху алайҳи васаллам бир намозда кироат қилаётиб, илтибосга

(шубҳага) тушиб қолдилар. Ўқиб бўлганларидан кейин Убайга:

«Биз билан намоз ўқидингми?» деб сўрадилар.

«Ҳа», деди.

«Нима сени ман қилди?» дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган. Ибн Ҳиббоннинг лафзида:

«Сени менга луқма беришдан нима ман қилди?» дедилар», дейилган.

9. Мусҳафга қараб қироат килиш.

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг наздида Мусҳафга қараб қироат килган намозхоннинг намози бузилади. Чунки бу иш куп амалга қўшилади. Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимонинг наздида Мусҳафга қараб қироат қилган намозхоннинг намози бузилмайди, чунки намоз ҳам, қироат ҳам ибодатдир. Аммо бу иш аҳли китобнинг иши бўлгани учун макруҳ бўлади. Мактубга назар солиб, ундаги маънони англаса, намози бузилмайди.

10. Нажасга сажда қилиш.

Чунки сажда намознинг бир бўлагидир. Бир бўлаги бузилган намознинг ўзи

ҳам бузилади. Шунингдек, нажас икки тизза ёки кафт куйиладиган жойда бўлса ҳам намоз бузилади.

11. Одамлардан сўраладиган нарсани сўраб дуо килиш. Намозхон каъдаи охирда ташаҳҳуд микдорича ўтирмасдан олдин «Аллоҳим! Менга минг динор бергин! Аллоҳим! Менга фалончини хизматчи қилиб бергин!» каби дуоларни килса, намози бузилади. Ташаҳҳуддан кейин мазкурларга ўхшаш дуо қилган одам ўша нарса ила намоздан чиқади ва намози бузилмайди.

12. Ейиш, ичиш.

Чунки бу икки иш кўп амалга киради. Бунда қасддан еб-ичдими ёки унутибми - фарқи йўқ. Тишининг орасига кириб колган таомни еса, таом нўхатдан кичик бўлса, намози бузилмайди, агар нўхат билан тенг ёки катта бўлса, бузилади.

13. Кўп амал қилиш: икки қўлга муҳтож бўладиган ëки намозхон куп ҳисоблайдиган, ёхуд назар солувчи «Буни қилаëтган одам намоз ўқимаяпти», деб гумон қиладиган иш куп амалдир. Намознинг амалларидан бўлмаган ва намозни тузатиш учун бўлмаган кўп амал намозни бузади. Одатда икки кўл билан қилинадиган салла ўраш, кўйлак кийиш, изор, шалвор кийиш, камон отиш каби амалларни бир кўл билан

қилинса ҳам намоз бузилади. «Myxtacap»нинг муаллифи бу ердан бошқа жойларда, шунингдек, бошқа уламоларимиз «намозни бузувчи» деб айтган бошқа амаллар ҳам бор.

14. Кибладан юз ўгириш.

Бу узрсиз равишда гавдасининг кибладан бурилиши билан содир бўлади. Аммо таҳорат қилиб келиш учун бурилса, зарари йўқ. Намозда фақат юзни у ён-бу ёнга буриш ҳаром бўлса-да, намозни бузмайди.

15. Авратни қасддан очиш.

Агар шамол ва шунга ўхшаш нарсалар сабабли аврат очилса, уч тасбех айтилгунча вактда ёпиб олса, зарари йўқ. Аврат ундан кўп вақт давомида очиқ ҳолда колса, намози бузилади.

16. Катта ёки кичик бетаҳоратлик содир бўлса, намоз бузилади.

17. Баданда, кийимда ва маконда афв қилиб бўлмайдиган даражада куп нажосат пайдо бўлса, намоз ботил бўлади.

18. Намозхон ўзи эшитадиган даражада кулса, намози бузилади, таҳорати кетмайди. Агар ёнидагилар ҳам эшитадиган даражада кулса, намоз ҳам, таҳорат ҳам бузилади. Овоз чикармай табассум қилса, намоз ҳам, таҳорат ҳам бузилмайди.

19. Таяммум ила намоз ўқиётган одам охирги каъдага ўтиришидан олдин сувни кўриб, уни ишлатишга қодир бўлса, намози бузилади.

20. Икки махсига тортилган масҳнинг муддати чикиши намозни бузади.

21. Махсини ечиш.

22. Якка ўзи намоз ўқиётган уммий одамнинг бир оят ўрганиб олиши. Ўша оятни ўкиб намозни адо этиши лозим бўлиб қолгани учун.

23. Имо билан намоз ўқиëтган одамнинг рукуъ ва саждага кодир бўлиб қолиши.

24. Ялангоч намоз ўқиётган одамга авратини ëпадиган кийим топилиб колиши.

25. Яра тузалгани учун унинг устидаги боғич тушиб кетиши.

26. Хушидан кетиш.

27. Жинни бўлиш.

28. Назар солиш ила жунублик етиши.

29. Таҳрима ва адоси бир бўлган намозда аёл кишининг эркак киши билан баробар - бир сафда туриб қолиши.

30. Муқтадийнинг имомидан олдинга ўтиб кетиши ва бошқалар намозни

бузувчи амаллардир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб "Кифоя" китоби 1-жузидан олинди.

Report Page