НАМОЗДА ТАҲОРАТ БУЗИЛСА...

НАМОЗДА ТАҲОРАТ БУЗИЛСА...

@fitratuz

Намозда таҳорат бузилиши икки хил бўлади: самовий ва сабабий.

Намозда самовий таҳорат бузилиши инсоннинг ўз ихтиёридан ташқари бузилишидир. Сабабий таҳорат кетиши эса инсоннинг ихтиёри билан қасддан таҳоратини кетказишидир. Самовий бетаҳоратлик етса, намоз ичида таҳорат қилиб келиб, намозни давом эттириш мумкин. "Мухтасарул виқоя" китобида шундай матн келади:

"Намозхоннинг ихтиёрисиз таҳорати кетса, дарҳол таҳоратни қилиб, намохни охирига етказади. Гарчи ташаҳҳудда бўлса ҳам. Янгидан бошлаш афзал.

Бу ҳолда имом ўринбосар қўяди. Бошкани ўз жойига тортади. Сўнгра таҳорат қилиб, ўша ерда намозини тамомлайди ёки якка намозхонга ўхшаб жойига қайтади. (Ўрнига қолдириб кетган) имоми (намозидан) фориғ бўлган бўлса, (ўзи намозини тугатиб олади). Бўлмаса, қайтиб кел(иб унга иқтидо қил)ади. Муқтадий ҳам шунга ўхшайди. Агар намозхон жинни бўлиб қолса, ҳушидан кетса, эҳтилом бўлса, қаҳқаҳа билан кулса, қасддан таҳоратини кетказса, унга кўп пешоб етса, боши ёрилиб, қон оқса ёки таҳорати кетганини гумон қилса-ю, кейин таҳорати кетмагани аён бўлса, намози бузилади. Агар (масжиддан) чиқмаган ёки ўтмаган бўлса, намозини давом эттиради. Агар имом ташаҳҳуддан кейин намозга тўғри келмайдиган амални қилса, намози тамом бўлади. Лекин кейин келиб қўшилганники бузилади. Ташаҳҳуддан кейин таяммумли киши сувни кўриб қолса ёки шунга ўхшаш нарсалар бўлса, Абу Ҳанифа «Намоздан чиқиш намозхоннинг амали ила бўлиши шарт», деганлари учун у кишининг наздида намоз бузилади. Икковларининг наздида бузилмайди".


"Мухтасарул виқоя" матни. Шайх Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Содиқнинг "Кифоя" китобидан олинди.

Report Page