НАМОЗДА МАКРУҲ НАРСАЛАР ФАСЛИ
fitrat.uzНамозда куйидагилар макруҳдир:
Хушуънинг таркига сабаб бўладиган ҳар бир ҳайъат, қўлни белга қўйиш, сажда қилиш учун тошларни бир мартадан ортиқ текислаш, пешонасига теккан тупрокни артиш, салласининг пешига сажда қилиш, билакларни ерга тираш, сочни турмаклаш, кийимни осилтириш ва шимариш, имомга хос макон қилиш, масжидда туриб, меҳробга сажда қилиш бундан мустасно, олдиндаги сафда жой бўлатуриб, кейингисига туриш.
Намозхоннинг кийимида, саждагоҳида ва орқа ҳамда остидан бошқа тарафларида ҳайвон сурати бўлиши макруҳдир. Сурат жуда кичик бўлса ёки боши ўчирилган бўлса, майли.
Жанда кийимда ва хорликни изҳор қилишдан бошқа ҳолларда бошяланг намоз ўқиш ёки ўкиладиган нарсани санаш ҳам макруҳдир.
Масжиднинг эшигини кулфлаш, унинг томида жинсий яқинлик ва қазои ҳожат килиш макруҳдир. Ичида намозхонаси бор уйнинг тепасида бу нарсалар макрух эмас. Шунингдек, масжидни зийнатлаш, намоз ўқимаëтган одамнинг орқасида намоз ўқиш, ундаги илон ва чаённи ўлдириш ҳам макруҳ эмас.
Кичик масжидда намозхоннинг олдидан ўтиш ила гуноҳкор бўлинади. Аммо ундан бошқа жойда саждагоҳига назар солиб ўқиётган намозхоннинг кузи етадиган жойдан ўтган гуноҳкор бўлади. Агар намозхон дукон устида ўқиëтган бўлса ва олдидан ўтаётган одамнинг аъзоси аъзоларига тенглашса, ўтувчи гуноҳкор бўлади.
Буларнинг ҳаммаси намозхоннинг икки қошидан бирининг тўғрисига санчиб қўйилган бир аршин узунлигидаги ва бармоқ йўғонлигидаги сутраси бўлмаган ҳолатдадир.
Имомнинг сутраси кифоя қилади. Ўтиш эҳтимоли ва йўл бўлмаганда уни тарк этиш жоиздир. Агар сутра бўлмаса ёки ўтувчи намозхон билан сутрасининг орасидан ўтса, (намозхон уни) тасбех ёки ишора билан қайтаради.
Намозда куйидагилар макруҳдир:
Ханафий уламолар барча далилларни чуқур ўрганиб чикиб, намозда макрух ҳисобланадиган нарсаларни айтиб ўтганлар. Улардан баъзиларини эслаб ўтамиз.
1. Хушуънинг таркига сабаб бўладиган ҳар бир ҳайъат.
«Хушуъ» аъзоларнинг сокин ва калбнинг Аллоҳ билан бўлишидир.
«Хушуъ» қўрқув билан сокинликнинг бирга кўшилганидир. Мўминлар намоз ўқиганларида Аллох таоло макоми ҳузурида калбларини, вужудларини, ҳаракату саканотларини кўрқинч ва сокинлик ўраб олишидир.
Аллох таоло Муъминун сурасида:
«Улар намозларида хушуъ қилувчилардир», деган (2-оят).
«Набий соллаллоху алайхи васаллам:
«Намоз икки ракъат-икки ракъатдир. Ҳар икки ракъатда ташаҳҳуд ўқийсан, хушуъ қиласан, тазарруъ қиласан, мискинликни изҳор қиласан, икки кўлингнинг кафтларини юзингга қилиб кўтариб, Роббингга: «Ё Рабб! Ё Рабб!» дейсан. Ким шундай килмаса, намози чаладир», дедилар».
«Сунан» соҳиблари ривоят қилишган.
2. Қўлни белга қўйиш.
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васалламнинг намозда кўлни белга қўйишни наҳйи қилганлари
айтилган.
Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоху алайхи васаллам кўлни белга тираб намоз ўқишдан кайтардилар.
Бешовлари ривоят килишган.
Кулни белга тираб туриш мутакаббирлик аломатидир. Намоз эса банда ўзини энг хор тутиши лозим бўлган мақомдир. Ўз Робби ҳузурида гуноҳлари кечирилиши ва сўровлари берилишини хохлаган банда кўлини белига куйиб керилишнинг ўрнига, тавозеъ ила, ўзини хокисор олиб туриши лозим.
3. Сажда қилиш учун тошларни бир мартадан ортик текислаш.
Набий соллаллоху алайхи васалламнинг вактларида масжидлар ердан иборат эди. Шунинг учун сажда қилган одамнинг пешонаси майда тошларга тегиши оддий ҳол эди. Ушбу жумлада ўша даврдаги ҳолат назарда тутилган.
Абу Зарр розияллоху анхудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоху алайҳи васаллам:
«Қачон бирортангиз намозда турса, тошларни тўғриламасин, чунки раҳмат унга юзма-юз турган бўлади», дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят килишган.
4. Пешонасига теккан тупроқни артиш.
Албатта, намоз ичида артиш макрух. Аммо намозни ўкиб бўлгандан кейин, риёкорликдан четланиш учун пешонага теккан тупрокни дарҳол артиб ташлаш лозим бўлади.
5. Салласининг пешига сажда қилиш.
Шунингдек, намозхон ўзининг устидаги кийимнинг бирор қисмига сажда
қилиши ҳам макрухдир.
6. Билакларни ерга тираш.
عن عائشة رضي الله عنها قالت: كان رسول الله ﷺ ينهى عن عقبة الشيطان ، وينهى أن يفترش الرجل ذراعيه افتراش الشيع، وكان يختم الصلاة بالتسليم. رواه مسلم وأبو داود.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам шайтоннинг акибидан ва йирткичнинг ястанишидан наҳйи қилар эдилар. Намозни салом бериш билан тамомлар эдилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.
«Шайтоннинг ақиби», яъни ит ўтириш»дан қайтарар эдилар.
«Йирткичнинг ястанишидан наҳйи қилар эдилар».
Бу саждада бўлиб, ҳам кафтини, ҳам чиғаноғини ерга қўйиб, билагига суяниб туришдир. Буни олдин ўрганганмиз.
7. Сочни турмаклаш.
على الحسن بن علي عليهما السلام وهو مر أبو رافع مولى النبي يصلي، وقد غرز ضفره في قفاه ، فحلها أبو رافع، فالتفت الحسن إليه مغضبا ، فقال: أقبل على صلاتك ولا تغضب، فإني سمعت رسول الله ﷺ
Набий соллаллоху алайхи васалламнинг озод қилган қуллари Абу Рофеъ намоз ўқиётган Ҳасан ибн Али алайҳимассаломнинг ёнидан ўтди. У (Ҳасан) соч ўримини орқасига турмаклаб олган эди. Абу Рофеъ ечиб юборган эди, Ҳасан унга ғазаб билан қаради. У бўлса:
«Намозингни ўқи. Fазаб қилма. Мен Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бу шайтоннинг тўқимидир», деганларини эшитганман», деди».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Инсон намоз ўқиганида, сажда қилганида унинг барча аъзолари, бутун вужуди, ҳатто кийимлари ҳам иштирок этиши керак. Агар эркак киши сочини қайтариб турмаклаб олса, ўша ҳолатга футур етади. Шунинг учун бу иш макрух ҳисобланади.
8. Кийимни осилтириш ва шимариш.
عن أبي هريرة : أن رسول اللہ ﷺ نهى عن السدل في الصلاة ، وأن يعطي الرجل فاه. رواه أبو داود والترمذي.
Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда кийимни осилтиришдан ва кишини оғзини тўсишдан наҳйи қилдилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Ушбу ҳолатлар купрок Арабистон шароити ва у ердаги халкларнинг одатларидан келиб чиққан. Маълумки, уларда эркаклар ҳам узун кийим киядилар. Авваллари нафакат узун кийим кийишарди, балки кийимни узун килиш ила фахрланишар эди. Шунингдек, арабларда салласининг бир тарафи ила оғзини беркитиб юриш одати ҳам бор эди.
Ислом дини кибру хавога боғлик хамма нарсаларни ман килганидек, кийимни фахр, кибру ҳаво билан судраб юришни ҳам ман қилди. Намоздан ташқарида ман этилган нарса намозда ман этилиши турган гап. Шунингдек, намозда оғизни бирор мато билан тўсиб олиш ҳам макрухдир.
ابن عباس رضي الله عنهما ، عن النبي ﷺ قال: "أمرت أن أسجد على عن سبعة أعظم: الجبهة - وأشار بيده على أنفه - واليدين، والركبتين ، وأطراف القدمين، ولا تكفت الثياب والشعر". رواه الخمسة.
Ибн Аббос розияллоху анхумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоху алайҳи васаллам:
«Етти аъзо билан: пешона-куллари билан бурунларига ҳам ишора қилдилар, - икки қўл, икки тизза ва икки оёқнинг учи билан сажда қилишга ҳамда кийимлар ва сочни йиғиштирмасликка буюрилдим», дедилар».
Бешовлари ривоят килишган.
9. Имомга хос макон килиш.
Мисол учун, имомнинг ёлғиз ўзи учун махсус баланд жой қилиб қўйиш макруҳдир. Бу аҳли китобларнинг иши.
عن عدي بن ثابت الأنصاري، حدثني رجل أنه كان مع عمار بن ياسر بالمداين، فأقيمت الصلاة، فتقدم عمار وقام على دكان يصلي والنّاس أسفل منه، فتقدم حذيفة فأخذ على يديه فاتبعه عمار حتى أنزله حذيفة ، فلما فرغ عمار من صلاته قال له حذيفة: ألم تسمع رسول اللہ ﷺ يقول: "إذا أم الرجل القوم فلا يقم في مكان أرفع من مقامهم" أو نحو ذلك قال عمار: لذلك اتبعثك حين أخذت على يدي. رواه أبو داود.
Адий ибн Собит Ансорийдан ривоят килинади:
«Бир киши менга айтиб берди. У Аммор ибн Ёсир билан Мадоинда бўлган
экан. Намозга иқома айтилди. Аммор олдинга ўтиб, дўконда туриб, одамларга
имомлик қилди. Одамлар ундан пастда эдилар. Хузайфа унинг олдига бориб,
қўлидан тутди. Аммор унга эргашди. Хузайфа уни пастга туширди. Аммор
намозидан фориғ бўлганида Хузайфа унга:
«Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламнинг «Қачон киши бир қавмга имом
бўлса, уларнинг маконидан баланд турмасин», деганларини ёки шунга ўхшаш
сўз айтганларини эшитмаганмидинг?» деди.
«Шунинг учун қўлимдан тутганингда сенга эргашдим-да», деди Аммор».
Абу Довуд ривоят қилган.
10. Масжидда туриб, меҳробга сажда қилиш бундан мустасно.
Бунда аҳли китобга ўхшашлик йўк.
11. Олдиндаги сафда жой бўлатуриб, кейингисига туриш.
عن أبي بكرة : أنه انتهى إلى النبي ﷺ وهو راكع فركع قبل أن يصل إلى ي الصف، فذكر ذلك للنبي ﷺ ، فقال: "زادك الله حرصا ، ولا تعد". رواه البخاري.
Абу Бакра розияллоху анхудан ривоят қилинади:
«У Набий соллаллоху алайхи васаллам рукуъ қилиб турганларида масжидга етиб келди. Сафга етиб боришдан олдин рукуъ қилди. Кейин буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган эди, «Аллоҳ иштиёқингни зиёда қилсин, аммо бошка кайтарма», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
12. Намозхоннинг кийимида, саждагоҳида ва орка ҳамда остидан бошқа тарафларида ҳайвон сурати бўлиши макруҳдир.
Бу ҳолатларда намознинг макруҳ бўлиши суратга чўкинадиганларнинг ибодатига ўхшаб колишидандир. Шунинг учун ҳам сурат хорланадиган жойда, намозхоннинг оёғи остида ва ўтирадиган жойида бўлса, макрух эмас. Намозхоннинг орқасидаги суратнинг ҳам зарари йўқ.
Жумлада «ҳайвон сурати» дейилишидан жонсиз нарсаларнинг сурати бўлса, зарар қилмаслиги англашилади.
13. Сурат жуда кичик бўлса ёки боши ўчирилган бўлса, майли.
Узокдан қараган одам нималигини ажрата олмайдиган даражада жуда кичкина суратлар бўлса, намозга зарар қилмайди. Шунингдек, жонли нарсанинг суратида боши бўлмаса ҳам зарари йўқ. Бунинг далили куйидаги ҳадисдир:
وقالت عائشة: دخل علي رسول الله ﷺ وقد سترت شهوة لي بقرام فيه تماثيل، فلما رآه هنگه وتلون وجهه، وقال: "يا عايشة، أشد الناس عذابا عند الله يوم القيامة الذين يضاهون بخلق الله". قالت عائشة: فقطعناه فجعلنا منه وسادة أو وسادتين.
Оиша розияллоҳу анҳо айтди:
«Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васаллам олдимга кирдилар. Мен токчамга нафис парда тўсиб қўйган эдим. Унда суратлар бор эди. У зот уни кўришлари билан тортиб олдилар ва ранглари ўзгариб:
«Эй Оиша! Аллоҳнинг ҳузурида қиёмат куни энг ашаддий азобга учрайдиганлар Аллохнинг яратганига ўхшатишга уринганлардир», дедилар».
Оиша айтади:
Шунда биз уни бўлиб, битта ёки иккита болиш қилиб олдик.
Мазкур пардадаги суратлар жонли нарсаларнинг суратлари эканлиги шубҳасиз. Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, мусулмон кишининг уйида жонли нарсаларнинг сурати бўлмаслиги лозим. Жумладан, ўша сурат пардада бўлса ҳам жоиз эмас.
Аммо кесилган, йиртилган ҳолда болиш ёки шунга ўхшаш оёқ ости бўладиган нарсаларда бўлса, жоиз.
14-15. Жанда кийимда ва хорликни изҳор қилишдан бошқа ҳолларда
бошяланг намоз ўқиш.
Жанда кийим деганда, хароб аҳволдаги кийим кузда тутилган. Баъзилар буни иш кийими, уй кийими бўлиши ҳам мумкин, деганлар.
Бошяланглик викорсизлик ҳисобланганидан, бу ҳолда намоз ўкиш макрух ҳисобланган. Зотан, Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васаллам, саҳобаи киромлар, аҳли солих уламолар ва ўтган барча улуғлардан ҳеч ким бошяланг намоз ўқиган эмас.
Хаж ва умрага ўхшаш ибодатларда, яъни банданинг Аллох олдида хорлигини изҳор килувчи макомларда бошяланглик хушуъ ва синиклик аломати бўлади.
16. Ўқиладиган нарсани санаш ҳам макруҳдир.
Бу санаш намоз ичидаги санашдир. Намоз ичида сура ва оятларни ҳамда тасбеҳларни бармоклар ёки тасбех билан санаш мумкин эмас. Тилида айтибсанаш мутлако жоиз эмас, аммо қалбида ёки бармокларини турган жойида қаттиқроқ сиқиб санаса бўлади.
17. Масжиднинг эшигини кулфлаш.
Намоздан бошқа вақтларда масжидга кулф солиш намозни ман қилишга ўхшаб қолгани сабабли макрух ҳисобланган.
Али Қори раҳматуллоҳи алайҳи «Мухтасари Виқоя»нинг шарҳида: «Бизнинг замонимизда масжидлардаги буюмларни саклаш учун кулфланса, ҳечкисийўқ», деган.
18. Масжиднинг томида жинсий яқинлик ва қазои ҳожат қилиш макруҳдир.
Чунки масжиднинг томи ҳам масжиддан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам масжиднинг устидаги одам унинг ичидаги имомга иқтидо қилса, жоиз бўлади.Масжид ичида эътикоф ўтирган одам унинг устига чиқса, эътикофи бузилмайди.
Ичида намозхонаси бор уйнинг тепасида бу нарсалар макрух эмас.
Чунки мазкур хона тўлақонли масжид ҳукмига эга бўлмайди.
Шунингдек, масжидни зийнатлаш, намоз ўқимаëтган одамнинг орқасида намоз ўкиш, ундаги илон ва чаённи ўлдириш ҳам макруҳ эмас.
Масжидни зийнатлаш макрух эмас, деган уламолар ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларини зийнатлаганларини далил қилиб келтирадилар. Айни пайтда улар қаршитарафларнинг масжидни зийнатлаш макруҳлигига келтирган далилларини эътиборга оладилар ҳамда бу иш риё ва хўжакўрсинга бўлса, макрух эканини айтадилар.
Намоз ўқимаётган одамнинг орқасига қараб намоз ўкиш макруҳ эмаслигига Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг Нофеъ розияллоху анхунинг орқаларига караб намоз ўкишлари далилдир.
عن نافع أنه قال: كان ابن عمر إذا لم يجد سبيلا إلى سارية من سواري المسجد قال لي: ولني ظهرك.
Нофеъдан ривоят килинади:
«Ибн Умар масжиднинг устунларидан бирор устунга йўл топа олмаса, Менга оркангни ўгир», дер эди.
Масжиддаги илон ва чаённи ўлдириш ҳам макруҳ эмаслигига қуйидаги ҳадис далилдир:
عن أبي هريرة ، قال رسول اللہ ﷺ: "اقتلوا الأسودين في الصلاة الحية والعقرب". رواه أصحاب السنن والحاكم
Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам:
«Икки қорани: заҳарли илон ва чаённи намозда ҳам ўлдиринглар», дедилар».
«Сунан» эгалари ва Ҳоким ривоят қилишган.
«Мухтасарнинг муаллифидан бошқа уламоларимиз куйидаги нарсаларни ҳам макрух дейдилар:
18. Намознинг вожиб амалларидан бирортасини касддан тарк килиш макрухи
такримийдир.
19. Рукуъга бораётганда ва ундан кайтаётганда икки кўлни кўтариш.
20. Намознинг суннатларидан бирортасини касддан тарк килиш.
21. Иккинчи ракъат кироатини биринчи ракъатнинг кироатидан узун қилиш.
22. Фарз намозда бир сурани иккала ракъатида такрор ўкиш.
23. Куръондаги тартибга хилоф тартибда кироат килиш.
24. Рукуъ ва саждада кироат килиш.
25. Кўл билан кийим, бадан ва соколни оз микдорда ушлаб ҳаракат қилиш.
26. Бармокларни бир-бирининг орасига киритиш.
27. Кўзни юмиб олиш.
28. Беҳожат аланглаш.
29. Кузни осмонга қаратиш.
30. Бир оёғини кутариб туриш.
31. Хожат кистаб турганда намоз ўқиш.
32. Туфлаш.
33. Эснаш.
34. Саломга ишора билан алик олиш.
35. Фарзнинг кейинги икки ракъатида сура ёки оят кироат қилиш.
36. Ёниб турган оловга караб намоз ўкиш.
37. Кийимни киймай, елкага ташлаб олиб намоз ўқиш ва бошқалар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб "Кифоя" китоби 1-жузидан олинди.