НАМАНГАНДА САЙЁР ҚАБУЛ

НАМАНГАНДА САЙЁР ҚАБУЛ

НАМАНГАНДА САЙЁР ҚАБУЛ

Каналга қўшилинг:👉 @hetmuloqot

Жорий йилнинг 11-12 ноябрь кунлари “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Ф. Қурбонов иштирокида Наманган вилоятининг Янгиқўрғон ва Учқўрғон туманлари ҳокимликлари Халқ қабулхонаси биносида фуқароларнинг сайёр қабули ўтказилди.

 Ҳокимлик вакиллари, маҳалла фаоллари, “Наманган ҲЭТК” АЖ раҳбарияти ҳамда туман электр тармоқлари масъуллари қатнашган тадбирда вилоятнинг Янгиқўрғон, Чортоқ, Учқўрғон, Норин, Уйчи туманлари ва Наманган шаҳридан келган фуқароларнинг электр таъминоти бўйича мурожаатлари кўриб чиқилди. 

Ўтказилган сайёр қабул давомида 27 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 1 таси юридик шахсдан ва 26 таси юридик шахслардан келиб тушган.

Қабул давомида жойлардаги соҳада мавжуд камчилик ва шикоятлар ўрганилиб, ўша жойнинг ўзида уларнинг ечим топишида амалий кўмак берилди. Шунингдек, бир қатор мурожаатлар бўйича қонун ҳужжатлари доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Жумладан, Янгиқўрғон тумани, “Водий” МФЙ, Ўзбекистон кўчаси, 25-уйда яшовчи фуқаро Рахимжон Мамадалиевнинг электр таъминотидаги узилишлар тўғрисидаги мурожаатига жавобан фавқулотда ва авария ҳолатларидан мустасно ҳолда электр энергияси етказиб берилиши тушунтирилди.

Тўрақўрғон тумани, “Шарқ” МФЙ, Ҳақиқат кўчаси, 35-уйда яшовчи фуқаро Санобархон Турсунбаеванинг электр қуввати пастлиги тўғрисидаги мурожаатига маҳалладаги мавжуд 160 кВАли ТП-511 трансформатор пунктининг қуввати оширилиши ва 0,3 км узунликдаги электр узатиш ҳаво тармоғи қурилиши, пировардида истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб берилиши тушунтирилиб, бу борадаги ишларни жорий йил 1 декабрь кунига қадар бажариб берилиши айтилди.

Шунингдек, Мингублоқ тумани, “Толлиқ” МФЙ, Чаманзор кўчасида яшовчи фуқаро Хамида Адашеванинг носоз таянчларни соз ҳолатдагисига алмаштириш тўғрисидаги мурожаатига жорий йил якунига қадар бу масалалар ўз ечимини топиши тушунтирилди.

Поп тумани, “Янги Тўда” МФЙ, Дўстлик кўчаси, 15-уйда яшовчи фуқаро Унарбой Маназаров электр тармоғини қуриш тўғрисидаги мурожаатига МФЙнинг барча кўчаларига керакли бўлган электр таянчлари ўрнатилиши лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқилиши ва 1 декабрь кунига қадар мавжуд муаммолар бартараф этилиши маълум қилинди.

Шу билан бир қаторда сайёр қабул давомида Косонсой тумани “Ҳуррият” МФЙда яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг мурожаатига асосан, сифатли электр энергиясини етказиб беришни таъминлаш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан қуввати 160 кВА бўлган трансформатор пункти қуриб, фойдаланишга туширилганлиги жойига бориб кўрилди.

Бу каби тадбирлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан бошқа ҳудудларда ҳам ўтказилиши кўзда тутилган.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати




Report Page