НАМАНГАНДА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ 80 МИНГДАН ОРТИҚ  ЎҚУВЧИ  ИШТИРОК ЭТГАН ОНЛАЙН - ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИНИ ТАҚДИРЛАДИ

НАМАНГАНДА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ 80 МИНГДАН ОРТИҚ  ЎҚУВЧИ  ИШТИРОК ЭТГАН ОНЛАЙН - ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИНИ ТАҚДИРЛАДИ


Ўқувчи-ёшлар, келажагимиз эгаларининг иқтидор ва қобилиятини юзага чиқариш, уларни ҳар томонлама рағбатлантирган ҳолда истеъдод чўққилари сари дадил парвозга ундаш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан Президентимизнинг беш ташаббусви асосида ташкил этилган онлайн - танлов ниҳоясига етди.

Халқ таълими вазирлиги кўрсатмасига асосан ташкил этилган мазкур танлов жараёнлари ўқувчиларнинг фаол иштироки, илму иқтидор сари дадил интилиши ва  жўшқинлиги билан ўтди. Глобал хавфга айланган пандемияга қарши курашиш мақсадида жорий қилинган карантин шароитида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва тафаккури, қобилиятини тоблаш мақсадида ташкил этилган танлов қарийб уч ой давом этди. 5 ташаббус доирасида “Энг яхши чолғу ижрочиси”, “Энг яхши рассом”, “Энг яхши хонанда”, “Энг яхши ижодкор”, “Энг яхши спортчи”, “Энг яхши дастурчи”, “Энг яхши китобхон”, “Она тили миллат рухи”, “Ёш китобхон”, “Китоб - маънавият калити” каби жами ўнта йўналишда ўтказилган онлайн - танловда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан 80000 мингдан ортиқ  ўқувчилар ҳамда  педагоглар иштирок этган бўлса, улар ичидан 22604 нафар ўқувчи ва 425 нафар ўқитувчиларнинг ижодий ишлари саралаб олинди. 

Тақдим этилган ижодий ишлар йўналишлар бўйича мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан ўрганиб чиқилиб, 27 нафар ўқувчи ҳамда 3 нафар ўқитувчи ғолиб, деб топилди. Ғолибларни тақдирлаш ёш авлод ҳаётига эътибор нуқтаи назаридан ўзгача маъно-мазмун ва аҳамият касб этди. Унда иштирок этган Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ёшларни юксак марралар сари дадил парвозга руҳлантириб, яратиб берилаётган имкониятга монанд уларни Ватан истиқболига муносиб камол топишга ундади. Халқ таълими вазири Президентимиз томонидан белгилаб берилган 5 муҳим ташаббус ўқувчиларни маънавий етуклик, жисмоний баркамоллик, илм-маърифат сари етаклаш баробарида тафаккурини кенгайтиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Барча йўналиш бўйича ғолибларга Халқ таълими вазири диплом ва эсдалик совғаларни тақдим этди.


Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати




Report Page