НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ФАРЗАНДИНИ ИЗЛАГАН ОНА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲОДИМАСИДАН МАМНУН!

НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ФАРЗАНДИНИ ИЗЛАГАН ОНА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲОДИМАСИДАН МАМНУН!

 milliygvardiya.uz

Жорий йилнинг 3 февраль куни Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи фуқаро М.А. 2005 йилда туғилган қизи уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаганлиги тўғрисида маҳалла профилактика инспекторига мурожаат қилган ва вилоятдаги ижтимоий тармоқларга қидирувда эканлиги ҳақида эълон берилган.

9 февраль куни соат 18:00 да маҳаллалар бўйлаб юклатилган вазифаларга кўра хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Ҳ.Давлатова ушбу йўналишдаги автобус бекатларидан бирида ёлғиз ўтирган қизга эътиборини қаратиб, йўқолган қиз эканлигини тахмин қилган ва қизнинг шахсини аниқлаш мақсадида у билан суҳбат олиб борган. Ҳақиқатдан ушбу қиз изланаётганига ишонч ҳосил қилиб, профилактика инспекторларига мурожаат қилган ва қиз ўз оиласига қайтарилган.

Қизини топган она Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Ҳ. Давлатовага ўз миннатдорчилигини билдирди.

milliygvardiya.uz
milliygvardiya.uz
milliygvardiya.uz



Report Page