НАМАНГАН. РАДИО ҒМ-103.6 “ОЛТИН ЗАМИН”

НАМАНГАН. РАДИО ҒМ-103.6 “ОЛТИН ЗАМИН”


МАҲАЛЛАБАЙ ХАТЛОВ. Кадастрчилар учун Камолиддин Рахимов ижросида “НАРГИЗ”. ЯНГИ МЕДИЯ ЛОЙИҲА. “КАДАСТР. САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР”.


Куни кеча Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи ИНАМОВ НОЗИМЖОН РАВШАНОВИЧ ва бошқарманинг Наманган шаҳар филиали бошлиғи МУЗАФФАР ТУРСУНБАЕВ ва бошқарма матбуот котиби Шамситдин Тоштемиров лар Наманган вилоят телерадиокомпанияси ҒМ-103.6 “ОЛТИН ЗАМИН” радиосига “СИЗ УЧУН МУҲИМ” дастурида аҳоли ва тадбиркорларни қийнаётган кадастр хизматининг муҳим масалалар, “маҳаллабай” хатлов жараёнлари, уни натижалари, ҳақидаги маълумотларни кенг оммага етказиш ва ёритиш мақсадида мухбир саволларига ЖОНЛИ ЭФИРДА 55 минут давомида жавоб бердилар.

Тадбир якунида бошқарма бошлиғи томонидан кадастр хизматлари кўрсатишда келиб чиқаётган аҳоли ва тадбиркорларнинг саволларига тезкор ва малакали жавоб бериш учун радиони имкониятларидан фойдаланиб янги “КАДАСТР. САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР” рукни доимий ташкил қилиш таклифи берилди.

МУХБИР: Ҳозирда ҳамма соҳалар каби кадастр соҳасида жуда катта ўзгаришлар бўлияпти. Шу сабабли радиотингловчиларимизда бу соҳа вакилларига бир қатор саволлар борлиги сабабли бугунги учирашувни ташкил қилдик. Студияда Сизларни саволларингизга жавоб бериш учун Кадастр агентлиги Давлат Кадастрлар палатаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи ИНАМОВ НОЗИМЖОН РАВШАНОВИЧ, ва бошқарманинг Наманган шаҳар филиали бошлиғи МУЗАФФАР ТУРСУНБАЕВ лар ташриф буюришган. Хуш келибсизлар!


Хабарларингиз бор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4819-сон қарори қабул қилинди ва Муҳтарам Президентимизнинг шу йил 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида ҳам тизимга бир қатор топшириқлар берилди ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнида барча соҳаларга вазифалар белгиланди.


САВОЛ 1. НОЗИМЖОН РАВШАНОВИЧ! Юқоридаги қарорда ва ташрифда белгиланган вазифаларни бажариш учун Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилояти бошқармаси тизимида қандай ишлар амалга оширилмоқда?


ЖАВОБ: Ассалому-алайкум! Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида қарорда белгиланган вазифалар вилоятимизда тўлиқ бажарилди. Янгидан Солиқ қўмитаси ҳузурида ташкил қилинган тизимга ўрнатилган тартибда атесстацияда ўтган юқори малакали, ҳалол, мутахассислар ишга олинди. Солиқ тизими билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Муҳтарам Президентимизнинг вилоятимизга ташрифлари чоғида кадастр тизимига ҳам Наманган шаҳридаги барча турар-жой ва нотурар-жойларни ҳамда ер майдонларини 104 та маҳалла кесимида жорий йил 1 майга қадар тўлиқ хатловдан ўтказиб, эгалик ҳуқуқи мавжуд бўлган кўчмас объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўриш топшириғи берилди.

Ушбу банд ижроси доирасида Вилоят ҳокимлиги, Наманган шаҳар ва барча туман ҳокимликлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан биргаликда 775 та маҳалла кесимида барча турар-жой ва нотурар-жойлар ҳамда ер майдонлари хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.


Наманган шаҳридаги 104 та маҳалла фуқоролар йиғини кесимида барча аҳоли турар-жойлари ва нотурар-жойлар ҳамда ер майдонлари хатловдан ўтказиш ишлари якунланди. Хатлов ишларига 200 нафардан ортиқ мутахассислар, ходимлар жалб қилинди. Шунингдек хатловда замонавий 5 та ўзи учар дрон аппарати, 50 дан ортиқ лазерли ўлчагичлар ва мавжуд космик суратлардан фойдаланилди.


САВОЛ 2. Хатлов натижаларида нималар аниқланди?


Хатловдан аввал ҳисобга олинган кўчмас мулк сони 90692 тани ташкил этган. Ялпи хатловдан ўтказиш жараёнида аввал хиссобга олинмаган 16375 та кўчмас мулк объектлари аниқланди. Шундан қурилиш ишлари амалга оширилган бироқ кадастр хужжати мавжуд бўлмаган 9762 та, уй-жой қуриш учун ажратилган бироқ қурилиш ишлари амалга оширилмаган 6613 та (454,5 гектар) бўш ер участкаларини ташкил этди.

Шунингдек, аввалдан кадастр хужжати мавжуд бўлган 1518 та кўчмас мулкда кадастр хужжатига нисбатан қўшимча 112049,6 кв.м бино-иншоотлар қурилганлиги хамда фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан фойдаланиб келинаётган 1,45 гектар ер майдонлари аниқланди.


САВОЛ 3. Амалдаги қонун қоидаларга асосан кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтқазиш белгиланган. Бу масала шаҳримизда қай аҳволда?


Давлат рўйхатидан ўтказилган кўчмас мулклар тахлил қилинганида хатлов якуни бўйича жами 107067 та кўчмас мулк объектларидан 72152 та (6468,15 гектар) кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган кўчмас мулклар сони 34915 та 2669,35 гектардан иборат бўлиб, шундан 16375 таси янги аниқланган кўчмас мулклар эканлиги аниқланди.

Дастлабки хисоб-китобларга кўра хатлов жараёнида аввал хисобга олинмаган янгидан аниқланган 16375 та 1437,74 гектардан иборат бўлган кўчмас мулклардан ундирилиши кутилаётган ер ва мулк солиқ суммаси тахминий 2 698,3 млн.сўмни ташкил этмоқда.


САВОЛ 4. Фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган ерларнинг бир қисмида уй-жойлар қурилган лекин эгалари аниқланмаган 6613 та ер участкаларини тақдири нима бўлади?


Эгаларини аниқлаш мақсадида Наманган шаҳар ҳокимлиги, шаҳар қурилиш бўлими томонидан ер участкасига тегишли хужжатлар ва уларнинг эгаларини аниқлашда амалий ёрдам берилиши лозим бўлади. Бу йўналиш бўйича ҳокимятлар билан ҳамкорликда ишлаяпмиз.


САВОЛ 5. Туманларда ҳам кадастрчилар хонадонма-хонадон юриб хатлов ишларини олиб бормоқдалар, дастлабки натижалар қандай?

Ҳа тўғри бу ишга вилоят бўйича 250 дан зиёд мутахассисларимиз жалб қилинган дастлабки маълумотларга асосан 111 МФЙ ларида 11111 дан ортиқ хонадолар хатловдан ўтказилди.


Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатаси Матбуот хизмати.

Report Page