«НАФОСАТ-2021» ФЕСТИВАЛИ ДОИРАСИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

«НАФОСАТ-2021» ФЕСТИВАЛИ ДОИРАСИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ


Андижон вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси бош маслаҳатчиси Нодирахон Шотурсунова, Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси янги дизайнерлик ишлари жорий этиш бўлими бошлиғи Камола Гулямова, Хадичаи кубро аёл-қизлар ўрта-махсус Ислом билим юрти раҳбари Нозима Ибрагимова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мутахассиси Тўлиной Қодировалар иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

Унда сўз олганлар жамиятда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирдилар. Шунингдек, аёлларни миллий менталитетимизга хос кийиниш маданиятини шакллантириш, оиладаги фарзандлар тарбиясидаги бўшлиқларни тўлдириш ҳамда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги лойиҳалар муҳокама қилинди. «Нафосат-2021» фестивалининг ҳудудий босқичини юқори савияда ўтказиш ва жараён билан боғлиқ масалаларга кенг ўрин берилди.

Шунингдек, матбуот анжуманида Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Дизайн факультети декани - Сайёра Нишонова ҳамда мазкур институт кафедраси ўқитувчиси Азиза Саидғаниевалар ҳам иштирок этади.

Мулоқот давомида босма ва электрон ОАВлари вакиллари фикрлар билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олдилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Report Page