НАФАҚА МИҚДОРИ ЯНА ҲАМ КАМАЯДИ ДЕБ ҚЎРҚИТИШАЯПТИ

НАФАҚА МИҚДОРИ ЯНА ҲАМ КАМАЯДИ ДЕБ ҚЎРҚИТИШАЯПТИ

@Yurist_Xizmti

@Yurist_Xizmati 38-савол:

Ассалому алайкум. Мени қайнонам мактабда она тили адабиётдан дарс берган ва 36 йил стаж билан нафақага чиққан. Иш вақти давомида бир ставкадан кам ишламаган. Шунга карамай нафакаси оз. Пенсия таминотига мурожат қилсак қайта кўриб чиқилса нафақа миқдори янаям камайишини айтиб қўрқитишяпти. Шу тугрими? Ахир кайнонам тенгилар 1200000 дан нафақа олишади, қайнонам эса 700000 олади. Илтимос шу масалада маслахат беринг.


Юрист жавоби:


Пенсияни қайта ҳисоблаш учун асослар

Пенсионер пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос пайдо бўлган тақдирда пенсиянинг тайинланган тури миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин.


Тайинланган пенсияларни қайта ҳисоблаш учун асос бўлиб қуйидаги ҳолатлар хизмат қилади:


а) пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда;


б) ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;


в) боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;


г) пенсияга устама учун ҳуқуқ пайдо бўлганда;


д) энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари ўзгарган тақдирда;


е) даромадлар индекстсия қилинган тақдирда.


Иш ҳақига минтақавий коеффтсиентлар белгиланган туманларда (шаҳарларда) ишлаган шахсга пенсияларни қайта ҳисоблашда минтақавий коеффициент ҳисобга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқилган амалдаги иш ҳақи ҳисобга олинади.


Пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун қайта ҳисоблаб чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан кейин исталган вақтда мурожаат қилишлари мумкин.


Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза пенсионер яшайдиган жой бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.


Оиланинг вояга этмаган аъзоси (боқувчисини йўқотганлик пенсияси) ёки белгиланган тартибда ҳуқуқий лаёқатсиз деб эътироф этилган шахснинг номидан пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза унинг ота-онаси ёки қонуний вакили яшайдиган жой бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилиши мумкин.


Пенсия жамғармаси бўлими пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги масалани шахс тегишли ариза билан мурожаат қилганда кўриб чиқади.


Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган пенсионернинг аризасига зарур ҳужжатлар илова қилиниши керак.


Қуйидаги ҳолларда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисида ариза бериш талаб қилинмайди:


қонун ҳужжатларига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақининг миқдори ўзгарганда;

тайинланган пенсия миқдори камайишига олиб келган ҳолатлар юз берганда;

оиланинг 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган аъзоларидан бири таълим муассасасидан берилган унинг ўқувчи эканлиги ҳақидаги маълумотномани тақдим этган тақдирда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оила аъзолари сони ўзгарганда;

ногиронлик гуруҳи ўзгарганда.

Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза Пенсия жамғармаси бўлими томонидан беш кун муддатда кўриб чиқилади.


Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш рад этилган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими тегишли қарор чиқарилгандан кейин беш кундан кечикмай рад этиш сабабларини, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартибини кўрсатган ҳолда пенсионерга рад этиш тўғрисидаги билдиришномани бериши ёки юбориши ҳамда айни бир вақтда тақдим этилган ҳужжатларни ҳужжатлар олинганлиги тўғрисидаги тилхат билан пенсионернинг қўлига қайтариши шарт.


Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисида комиссия томонидан қарор қабул қилингандан кейин пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш пенсионер барча зарур ҳужжатлар билан бирга тегишли ариза билан мурожаат қилган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади. Иш ҳақининг энг кам миқдори ўзгарган тақдирда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш иш ҳақининг миқдори ўзгариши учун асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатда кўрсатилган санадан бошлаб амалга оширилади.


Пенсия миқдори камайишига олиб келган ҳолатлар юз берганда (боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оила аъзолари сони ўзгариши, ногиронлик гуруҳининг ўзгариши) қайта ҳисоблаш ушбу ҳолатлар бошланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.


Иш стажи ва пенсия тайинлангандан кейин эга бўлинган (олинган) иш ҳақи ҳисобга олинган ҳолда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш амалга оширилмайди.


Умумий белгиланган ёш камайтирилган ҳолда ёшга доир пенсия тайинланган шахсга у умумий белгиланган ёшга тўлганлиги муносабати билан пенсия миқдори қайта ҳисоблаб чиқилмайди.


Илгари боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган болага иккинчи ота-онанинг вафоти муносабати билан пенсия миқдорини иккинчи боқувчининг пенсия миқдорига таъсир кўрсатадиган иш стажи ва иш ҳақини ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун мурожаат қилинган вақтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсияни ҳисоблаш тартиби қўлланган ҳолда амалга оширилади.


Пенсионер томонидан пенсия тайинлангунгача эга бўлинган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги қўшимча ҳужжатларнинг тақдим этилиши муносабати билан пенсияни қайта ҳисоблаб чиқишда қайта ҳисоблаш вақтида амалда бўлган иш стажи ва иш ҳақини аниқлаш тартиби қўлланади, бунда пенсияни қайта ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи тўланадиган пенсияни тайинлашдан олдинги ишнинг охирги ўн йилидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш иш ҳақининг якка тартибдаги коеффтсиенти қўлланган ҳолда амалга оширилади.


Қайта ҳисоблатиш ҳуқуқингиз бор. Агар тўсқинлик қилишса юқори ташкилотга мурожаат қилишингиз мумкин.

Юристга савол юбориш👇

        @Yurist_Hizmati_bot


*Каналга уланиш:👇*

https://t.me/joinchat/AAAAAFlmhhDVC-IlsqPSuw

Report Page