НА ЧЕГАРА, НА МИЛЛАТ БИЛМАС БУ ОФАТНИ БИРГАЛИКДА ЕНГАМИЗ!

НА ЧЕГАРА, НА МИЛЛАТ БИЛМАС БУ ОФАТНИ БИРГАЛИКДА ЕНГАМИЗ!

"Buxoro yoshlari" газетаси
"Buxoro yoshlari" газетаси

Муҳтарам профессор-ўқитувчилар,  талаба-ёшлар!

Бугун коронавирус пандемияси бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади.

Балки имон–эътиқод, одоб-ахлоқ, юртга бўлган фидоийлик, униб-ўсган заминга фарзандлик, меҳр-оқибат, садоқату самимият каби олижаноб хусусиятларимизни Синовли дунёда яна бир карра имтиҳон қилаётгандир.

Инсоният эса тафаккур, мушоҳада, илм ва билимини ишга солиб курашишга киришди, десак янглишмаймиз.

Бугун бутун инсоният бошига иш тушди. Бундай синовли кунларда жамийки инсониятнинг фикру-зикри уни бартараф этишга қаратилган.  Муҳтарам Президентимиз томонидан на чегара, на миллат билмас бу хатарли вирусдан фуқароларимизни мустаҳкам ҳимоя қилиш борасида: “Бу ҳаётнинг оғир синовлари, яхши ва ёмон кунларни бошидан кечирган халқимиз мазкур вазиятни тўғри тушуниб, масалага онгли ёндашмоқда”- дея алоҳида таъкидланди. Бу билан барчамизни меҳр-оқибат, сабр-тоқат, илм-маърифатга даъват этдилар.

Айни кунларда дунё афкор оммаси ғоят таҳликали жараёнларни бошидан ўтказмоқда.   Жаҳоннинг ривожланган давлатлари билан ҳамкор ва ҳамфикр бўлган ҳолда ҳар бир давлат ўзини ҳимоя қилишга интилмоқда.

Шундай ташвишли кунларда ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатига биз зиёлилар ҳам руҳий, маънавий бўлишимиз зарур.

Азизлар, бугун биз кечагидан-да, ҳамжиҳат, ҳамфикр бўлиб, қўлни-қўлга бериб, офату балоларни бартарф эта оламиз. Бунинг учун онги шууримизни, илмимизни фақат эзгулик йўлида йўналтира олсак, кифоя.

Барча талаба-ёшларни:

-        Онлайн ва масофавий таълимнинг аҳамиятини тўғри англаб, жиддий ёндашиш;

-        Ота-боболаримиздан ноёб бўлиб қолган достонхонлик, қиссахонлик, навоийхонлик, бедилхонлик кечаларини оила даврасида ташкил этиш;

-        Энг гўзал сара асарларимизни келажак авлод учун яратиш;

-        Ҳунармандчилик, пазандачилик, тикувчилик, деҳқончилик сирларини муҳтарам отахонуонахонлардан пухта ўрганиш;

-        Янги инновацион технологияларни пухта ўрганиб, амалиётга татбиқ этиш;

-        Хорижий тилларни ўрганишга интилиш;

-        Жисмоний тарбия ва спортга муҳаббат қўйиб, танни чиниқтириш,;

-        Шахсий гигиена қоидаларига доимий амал қилишга даъват этамиз

Қадрли ҳамкасблар, талаба-ёшлар, азиз ота–оналар!

Оилангизни, яқинларингизни, ёши улуғ отахон, онахонларни асранг! Карантин қоидаларига амал қилган ҳолда уйда бўлинг!

Офатни бирлашиб, бартараф этамиз. Бунга эса куч-қудратимиз, собит иймон-эътиқодимиз асосдир!

Дилшод Ражабов,

Бухоро давлат университети Филология факультети декани.


"Buxoro yoshlari" газетаси


Report Page