МҲХС ҳужжатлари билан танишиш имкониятлари

МҲХС ҳужжатлари билан танишиш имкониятлари

MoliyaPress

Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари Фонди (МҲХС Фонди) билан 2020 йил 11 ноябр куни имзоланган МҲХС талабларини амалиётга татбиқ қилиш ва чоп этиш учун очиқ лицензия шартномасига мувофиқ Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларининг ўзбек тилидаги ва бошқа тиллардаги версияларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган. Бугунги кунда МҲХСнинг ўзбек тилидаги тўлиқ янгиланган версиясини яратиш устида ишлар олиб борилмоқда.

2021 йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этадиган ташкилотлар МҲХСнинг рус ва инглиз тилларидаги версиясидан фойдаланишлари мумкин. МҲХС хужжатларининг инглиз тилидаги версияси билан МҲХС Фондининг расмий веб сайти (www.ifrs.org) орқали, рус тилидаги версияси билан эса қуйидаги хаволар орқали танишишингиз мумкин:

МҲХС 1

МҲХС 2

Шунингдек, МҲХС соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида Молия вазирлигининг бевосита ташаббуси билан халқаро аккредитациядан ўтган ўқув марказлари билан ҳамкорликда яратилган МҲХС асослари бўйича иккита таълим (ўқув) платформаларида қатнашувчилар сони 6200 дан ошди. МҲХС асослари бўйича таълим платформаларидан қуйидаги ҳавола ifrs.academy ва profimsfo.uz ҳаволалари орқали бепул рўйхатдан ўтиб таълим олиш мумкин.

МҲХС асослари бўйича таълим платформаларида иштирок этаётган тингловчиларнинг касбий фаолияти бўйича улуши қуйидагича.

Молия вазирлиги

Ахборот хизмати


Report Page