Музокаралар давом этмоқда

Музокаралар давом этмоқда

Музокаралар давом этмоқда

Шу кунларда айрим электрон оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва электрон оммавий ахборот воситалари орқали Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси В.Л. Тюрденев томонидан Ўзбекистон Республикасида атом электр станциясини қуриш учун шартнома бўйича берган изоҳи жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

 

“Ўзатом” агентлиги Ўзбекистон Республикасида саноат ва экология хавфсизлигининг халқаро талабларига жавоб берадиган замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни жорий этган ҳолда, атом энергетикаси объектларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича битимлар ва шартномалар тузиш ваколатига эга давлат органи ҳисобланишини эътиборга олган ҳолда қуйидагиларни маълум қиламиз.

 

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан Ўзбекистон Республикасида атом электр станциясини қуриш бўйича асосий шартнома шартларини муҳокама қилиш бўйича доимий музокаралар ўтказиб келинмоқда.

Ушбу шартномани муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда музокара позициялари ишлаб чиқилган ва ҳимоя қилиб келинмоқда.

 

Ҳозирда томонлар лойиҳанинг хавфсизлиги ва ишончлилиги ҳамда иқтисодий самарадорлигини ошириш, шунингдек республиканинг миллий манфаатларидан келиб чиқган ҳолда позицияларини яқинлаштириш бўйича музокараларни давом этмоқдалар.

 

Бундан ташқари, АЭСни жойлаштириш майдончасига тегишли рухсатнома олиш мақсадида объектни жойлаштириш бўйича устувор майдончада кенг кўламли муҳандислик тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда ва АЭС қурилиши ҳамда ундан фойдаланишнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш бўйича ҳужжат ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу ҳужжат бўйича ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказиш ҳамда жамоатчилик эшиттирувларини ташкил этиш бўйича режага асосан ишлар олиб борилмоқда.

 

Танланган майдончада Россия томони билан ҳамкорликда амалга оширилаётган муҳандислик тадқиқот ишлари натижалари АЭС қурилиши бўйича шартнома шартларининг асоси бўлиб хизмат қилади.

"Ўзатом" агентлиги матбуот хизмати

https://t.me/uzatom_info


Report Page