Мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлардан тавсиянома олиш учун аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 1 июнига қадар давом этади.

Мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлардан тавсиянома олиш учун аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 1 июнига қадар давом этади.

https://t.me/aoka_uz

Хотин-қизлар учун таълим олиш имкониятларини таъминлаш йўналишида Оила ва хотин-қизлар қўмитасига фуқаролардан келиб тушган айрим саволларга жавоб берамиз.

Қўмитага Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги “Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги 322-сонли қарори бўйича жуда кўп саволлар келиб тушмоқда. Жумладан:

1-Савол. Ўтган йили тавсиянома олган бироқ, олий таълим муассасасига кира олмаган талабгор хотин-қизларнинг тавсияномлари жорий йилда ўқишга топшириш учун ҳам амал қиладими?

Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сон қарори билан тасдиқланган Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-бандида тавсиянома берилган кундан бошлаб уч йил муддат давомида фақат бир марта олий таълим муассасасига қабул қилиниши учун амал қилиши белгиланган.

Шунга мувофиқ, ўтган йили тавсиянома олган, лекин ОТМга кира олмаган талабгорнинг тавсияномаси жорий йилда ҳам амал қилади.

2-Савол. Ўтган йили тавсиянома олган бироқ, ОТМга кира олмаган талабгор хотин-қизларнинг фамилияси ўзгарган ёки паспорти алмашган бўлса жорий йилда ўқишга топширишда тавсияномадан фойдаланганда муаммо юзага келмайдими?

Жавоб: Ўтган йили тавсиянома олган бироқ, ОТМга кира олмаган талабгор хотин-қизларнинг бугунги кунда фамилияси ўзгарган ёки паспорти алмашган бўлса ҳам олий таълим муассасаларига ҳужжат топширганда тавсияномадан ҳеч қандай тўсиқларсиз фойдаланишлари мумкин.

Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ҳар бир фуқаронинг ЖШШИР – жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами мавжуд бўлиб, бу рақам ҳар бир фуқаронинг паспортида ёзилган бўлади. Паспорт янгисига алмаштирилганда ҳам, серия ва рақам ўзгариши мумкин, аммо жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами ўзгармайди.

3-савол: Мутахассислиги бўйича меҳнат стажи ҳисобланаётганда тавсиянома олиш истагида бўлган талабгор аёллар бола парвариши бўйича таътилда бўлса, ушбу давр иш стажига қўшиладими?

Жавоб: Ушбу давр иш стажига қўшилади. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 405-моддасида (Болани икки ва уч ёшга тўлгунига қадар парваришлаш таътиллари) Болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланиши, бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилиши, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланиши белгиланган.

Аввал ҳам хабар берганимиздек, мутахассислиги бўйича мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлардан тавсиянома олиш учун аризалар қабул қилиш давом этмоқда!

Тавсиянома олиш учун талабгорлар

- ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;

- тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;

- ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлиши керак.

Талабгорлар жорий йилнинг 1 июнига қадар (шу куни ҳам) ариза билан доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) Ишчи гуруҳларига мурожаат этадилар

ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

1. Фуқаролик паспорти ёки ID карта нусхаси.

2. Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма.

3. Ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом.

Талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда

1-7 июнь кунлари кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади. 

Ишчи гуруҳ хулосаси асосида хотин-қизларга тавсиянома беришга тавсия этиш ёки уни рад этиш тўғрисида 7-10 июн кунлари туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари томонидан қарор қабул қилинади ҳамда уни Оила ва хотин-қизлар қўмитасига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

Ҳар йили 10 июндан 14 июнга қадар Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан тақдим этилган қарор ва унга илова қилинган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, Қўмита раисининг тавсияномаларни бериш ёки уни рад этиш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.

15 июнга қадар тавсияномалар ўрнатилган тартибда ўз эгаларига етказилади.

Эслатиб ўтамиз:

Тавсиянома берилган кундан бошлаб уч йил муддат давомида фақат бир марта олий таълим муассасасига қабул қилиниши учун амал қилади.

Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар ҳақидаги маълумотлар уларнинг иш фаолиятига мос бўлган йўналишларини кўрсатган ҳолда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан Олий таълим ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус дастурига киритилади;


Report Page