Мутахассислар: Коронавирусдан даволанган беморларда руҳий касалликлар ривожланиши мумкин

Мутахассислар: Коронавирусдан даволанган беморларда руҳий касалликлар ривожланиши мумкин

doridarmon_ak

Тадқиқотга кўра, коронавирус учун стационар даволанишдан қайтган беморларнинг ярмидан кўпи бир ойдан сўнг стресс, безовталик, уйқусизлик ва депрессияни бошдан кечирган.

Клиник тадқиқотлар ва 402 нафар беморнинг сўровномалари асосида олинган натижалар кўра, касалланишдан кейинги асаб бузилиши 28%, руҳий тушкунлик - 31% ва безовталик - 42% ҳолларда мавжудлгини кўрсатди. Бундан ташқари, беморларнинг 40 фоизи уйқусизликдан ва 20 фоизи руҳият бузилишидан азият чеккан.

Олимларнинг фикрига кўра,Covid-19 нинг психологияга таъсири вируснинг ўзи ёки ижтимоий изоляция, янги касалликнинг номаълум хавфли жиҳатлари, маълум бир даво усулининг йўқлиги, бошқаларга юқтиришдан қўрқиш каби фикрларнинг иммунитетга таъсир қилиши натижасида  келиб чиқиши мумкин.

Топилмалар Коронавируснинг психологик таъсири ҳақида ташвишларни кучайтиради.


Манба: Коротко о Главном

"Дори-Дармон" АК матбуот хизмати
Бизнинг манзил: Шайхонтоҳур тумани, Чорсу майдони,21 уй. Мўлжал:Тошкент савдо маркази

Расмий саҳифаларимиз:

Telegram | Facebook


Report Page