Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ветеринария фармакологлари ва токсикологларининг VII халқаро съeзди ўз ишини бошлади 

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ветеринария фармакологлари ва токсикологларининг VII халқаро съeзди ўз ишини бошлади 


Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети “Маданият саройи”да “Фармакология ва токсикология фанининг замонавий ривожланиш тенденциялари, истиқболдаги вазифалар ва антибиотик резистентлик муаммоларининг ечимлари” мавзусидаги Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ветеринария фармакологлари ва токсикологларининг VII халқаро съeзди ўз ишини бошлади.

Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган Бутунроссия патология, фармакология ва терапия ветеринария илмий-тадқиқот институти илмий раҳбари, в.ф.д., профессор, РФА академиги Шабунин Сергей Викторович фармакология ва токсикология фанининг замонавий ривожланиш тенденциялари, истиқболдаги вазифалар ва антибиотик резистентлик муаммоларининг ечимлари, мавзусида ўтказилаётган Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ветеринария фармакологлари ва токсикологларининг  VII халқаро съeздида кўрилаётган масалалар ва уларнинг ечимлари хусусида сўз юритди.

Шунингдек, университет ректори, профессор Худайназар Юнусов Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов, Россия Фанлар академиясининг президенти Геннадий Яковлевич Красников ҳамда Ўзбекистон республикаси Фанлар академияси кимё ва биология фанлари бўйича вице-президенти, биология фанлари доктори, профессор Шахлохон Турдиқуловаларнинг VII халқаро съeзди иштирокчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Тадбирда Зоология институти бош илмий ходими, биология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Жалолиддин Азимовлар сўзга чиқиб “Фармакология ва токсикология фанининг замонавий ривожланиш тенденсиялари, истиқболдаги вазифалар ва антибиотик резистентлик муаммоларининг ечимлари” мавзусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, Бутунроссия патология, фармакология ва терапия ветеринария илмий-тадқиқот институти илмий раҳбари, в.ф.д., профессор, РФА академиги Шабунин Сергей Викторовичнинг “Маҳсулдор ҳайвонларнинг очиқ бўшлиқлари патогенларида антибиотикларга чидамлилик генларнинг муаммолари ва тарқалиши”, Москва давлат ветеринария тиббиёти ва биотехнологиялар академияси ректори, К.И.Скрябина, тарих фанлари доктори, профессор, Россия Фанлар академиясининг академиги Сергей Владимирович Позябин “Ягона саломатлик конкекстида потенциал ечимлар билан озиқ-овқат потогенларида антибиотикларга чидамлилик”, Истанбул, Герраҳпаша университети профессори, др.ПҳД, Али Айдин, Россия фанлар академиясининг профессори, биология фанлари доктори Алексадр Комаров “Паразитларга қарши чора-тадбирлар тизимида доривор ўсимликлар” мавзуларида ҳисоботлар қилишди.

 

Тадбирда Бутунроссия патология, фармакология ва терапия ветеринария илмий-тадқиқот институти илмий раҳбари, в.ф.д., профессор, РФА академиги Шабунин Сергей Викторович (научный руководитель Всероссийского научно-исследовательского ветеринарного института патологии, фармакологии и терапии, д.в.н., профессор, академик РАН), Қозоқ Миллий аграр тадқиқотлар университети “Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси” кафедраси мудири, профессор, РФА чет эл аъзоси Омбаев Абдирахман Молданазарович (Заведуюшей кафедрой «Технологии производства продукции животноводства» Казахского Национального аграрного университета), Академик М.С.Осими номидаги Тожикистон техника университети профессори, в.ф.д. Мухиддинов Анвариддин Риёзиддинович (Профессор Таджикского технического университета имени М.С.Осими)ларга Самарқанд давлат ветеринария медисинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети фахрий профессори илмий унвони берилди.

 

🏛 Ахборот хизмати



Report Page