Muruvvat uyidagi bemorlar holidan xabar olindi
Surxondaryo viloyati hokimligiМеҳр-мурувват ва саховат халқимиз ҳаёт тарзининг ўзаги ҳисобланади. Юртошларимиз ҳамиша эҳтиёжмандларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатади, беморлар ҳолидан хабар олади, кўмакка муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Бу анъана мамлакатимизда олиб борилаётган кучли ижтимоий ҳимоя сиёсатига ҳам уйғундир.
Бугун ҳам шундай бўлди. Янги йил байрами арафасида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, саховатпеша инсонлар ҳамроҳлигида Сариосиё туманидаги “Фарҳод” аёллар мурувват уйига ташриф буюрилди.
Ташриф асносида 275 ўринли ушбу мурувват уйида беморларга яратилган шарт-шароитлар, уларнинг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
Байрам муносабати билан тўкин дастурхон ёзилиб, совғалар ҳадия қилинди.