"Мурожаатнома таснифи аҳоли орасида"

"Мурожаатнома таснифи аҳоли орасида"

Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва халққа йўллаган Мурожаатномасининг мазмун - моҳиятига бағишлаган маьнавий тадбирлар туманимизнинг "Қорақуйли", "Ўзбекобод", "Хос", "Истиқлол" маҳалларида аҳоли ва ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилинди.

 Маънавий тарғибот тадбирларида Тошкент Давлат транспорт университетининг проректори Д. Баратов раҳбарлигидаги профессор ўқитувчилардан иборат тарғибот гуруҳи иштирок этишди.

Тадбирда Мурожаатномадаги ҳар бир соҳага оид ислохатларнинг мазмун - моҳияти тингловчиларга тарғиботчилар томонидан видеолавҳа ва слайд кўринишида кенг қамровли етказиб берилди.

Тадбир сўнгида, ижодкор ёшларга профессор ўқитувчилар томонидан бадиий китоблар совға қилиниб, ёшларга келажакда комил ва етук инсон бўлиб улғайишлари учун бор куч ва имкониятларини ишга солиб билим олишга ундадилар. Тарғибод тадбирлари чекка худудлардаги аҳоли ва ёшлар орасида ҳам тарғиб қилинади.


Report Page