Мурожаатнинг ҳам, муаммонинг ҳам катта кичиги бўлмайди

Мурожаатнинг ҳам, муаммонинг ҳам катта кичиги бўлмайди

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Халқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш тизининг йўлга қўйилиши, аввало инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлашга замин бўлди. Эндиликда ушбу механизм орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратилмоқда.  Ангрен шаҳрида секторлар раҳбарлари ушбу йўналишда ишларни изчил давом эттириб, маҳаллалар кесимида сайёр қабуллар ташкил этаяптилар. 
Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида секторлар раҳбарлари ҳар куни жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини оммавий қабуллар орқали жойига чиқиб муҳокама қилиб, ўрганмоқдалар. Навбатдаги сайёр қабул шаҳар ҳокими раҳбарлик қилаётган 1-сектор таркибида бўлган "Соғлом" маҳалласида бўлди.  
Шаҳар ФВБ бошлиғи Сардор Раҳимбоев, коммунал корхоналари ва муассасалар раҳбарлари иштирок этган сайёр қабулда фуқаролар асосан "Соғлом" маҳалласида "Қорабоғсой" дарёсидан ўтган газ тармоғидаги қувурни таъмирлаш, ичимлик суви қувурини ётқизишга махсус техника воситасини жалб қилишда кўмаклашиш, маънан эскирган электр таянчларини алмаштириш, янги таъмирланган йўлда автомобиллар тезлигини чеклаш, қурилиш ишларини давом эттириш, трансформатор масаласи ҳамда кўча чироқларини ўрнатиш юзасидан мурожаат қилдилар.

Қабулга келган "Кўктерак", "Мустақиллик", "Кимёгар", "Самарчўғ", "Зарбулоқ" МФЙларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг ҳам мурожаатлари кўрилди. Унда фуқаролар хонадонига иситиш тизимини таъмирлашга кўмаклашиш, бандлик, ер билан боғлиқ юзага келган низо юзасидан мурожаат қилдилар. 

Мурожаатнинг ҳам, муаммонинг ҳам катта кичиги бўлмайди Ҳар бир мурожаат жойида муҳокама қилинди. Сайёр қабулда 10 нафардан ортиқ фуқаронинг мурожаати умумий бўлим иш юритувига қабул қилинди. ҳал этилиши ва масалага ечим топилиши бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарларига вазифалар ва зарур тавсиялар берилди.


Report Page