Мурожаатларга янгича ёндашув. 

Мурожаатларга янгича ёндашув. 


Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси Поп туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ишонч телефонига мурожаат қилган А. Навоий маҳалласи Зарбдор кўчаси 34-уйда яшовчи фуқаро Насиллаев Бекзоднинг мурожаати ўрганилди.

Мурожаатда фуқаро Б. Насиллаев қўшниси Зокиров Махмуджон томонидан умумий фойдаланишда бўлган боши берк кўчанинг бир қисмини ўзбошимчалик билан ўраб олинаётганлиги маълум қилинган.


Жойига чиқиб ўрганиш натижасида маълумот ўз тасдиғини топди. 

Маълум бўлишича мурожаатда кўрсатилган ер майдонида фуқаро М. Зокиров томонидан 45 кв.м ер майдони ўзбошимчалик билан эгалланиб бетон ғишт билан ўраб олинганлиги аниқланган. Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро М. Зокировга қурилиш ишларини зудлик билан тўҳтатилиб, 15 кун ичида ер майдонини ўз ҳисобидан аввалги ҳолга келтириш юзасидан огохлантириш ҳати тақдим қилинди ва далолатнома расмийлаштирилди.

Берилган 15 кун муддат ичида ноқонуний қурилган девор бартараф этилмаса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июньдаги ПФ-6243-сонли Фармони 10- бандига асосан фуқаро М. Зокировга нисбатан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб Судларга даъво ариза киритилиши ҳақида огохлантирилди.


Фуқаро Насиллаев Бекзод мурожаати ўз вақтида ўрганилганидан, Кадастр агентлиги ҳодимларига ўз миннатдорчилигини билдирган.


Кадастр агентлиги Наманаган вилояти бошқармаси Матбуот хизмати.


Report Page