Мурожаатлар ечимида ишчи гуруҳнинг ўрганишлари самарали бўлмоқда

Мурожаатлар ечимида ишчи гуруҳнинг ўрганишлари самарали бўлмоқда

Бухоро вилоят кадастр бошқармаси

Вобкент тумани “Дўстлик” МФЙда яшовчи фуқаро Сайёра Рўзмуродова Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни сўраб қилган мурожаати Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси хузуридаги кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилди.

Қонунчиликка асосан, яъни Вазирлар Маҳкамасининг 186-сонли қарорига кўра белгиланган кўчмас мулк объектларига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматлари қийматидан 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.

Ўрганишлар жараёнида фуқаронинг оилавий аҳволидан келиб чиқиб, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан ҳужжатлар расмийлаштириб берилди.


Шунингдек, тумандаги “Шаҳнигор” МФЙ ҳудудида яшовчи Ҳасан Йўлдошевнинг ер участкаси чегараларига аниқлик киритиб беришни сўраб Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасига қилган мурожаати ҳам ижобий ҳал этиб берилди.


Узоқ вақтдан бери ер майдонимни аниқлашда муаммога дуч келиб юрган эдим, — дейди мурожаатчи. Ушбу масала юзасидан Халқ қабулхонасига орқали қилган мурожаатим кадастр ходимлари томонидан ҳал этиб берилди. Ортиқча овворагарчиликсиз тез фурсатда мурожаатимни ўрганишгани учун ўз миннатдорчилимни билдираман.  

Ишчи гуруҳларнинг ўрганишлари давом этади.



Report Page