Мурожаатлар ўз ечимини топмоқда.

Мурожаатлар ўз ечимини топмоқда.

@nurafshanziyo

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари рахбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Жорий йилнинг 23 июль куни Давлатимиз Раҳбари бошчилигида “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкен вилояти бошқармалари томонидан тузилган ишчи гуруҳ ҳудудларда бўлиб, аҳолининг мавжуд муаммоларига ижобий ечим топиш ишлари жадал йўлга қўйилмоқда. 

Мурожаатларни қайта ўрганиш учун манзилли дастур асосида ҳар бир мурожаатчи хонадонига бориб, улар муаммосига ижобий ечим топиш билан бир қаторда соҳа раҳбарлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Ана шундай қабуллардан навбатдигиси Бекобод шаҳри ва Бекобод тумани аҳолиси мурожаатлари юзасидан бўлиб ўтди.

Келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми кадастр ҳужжати ва мулк ҳуқуқини эътироф этиш, фермер ҳамда дехқон хўжаликларини юритиш учун ер майдони ажратиш, уй-жой қуришга рухсат бериш ва бошқа шу каби масалалардан иборат бўлди.

Қабул давомида маъсуллар томонидан аҳолининг ҳар бир мурожаати диққат билан тингланиб, уларга қонун доирасида ижобий ечим топиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Кадастр агентлиги 

Тошкент вилояти бошқармаси


@nurafshanziyo


Report Page