#МурожаатгаМуносабат #Шўрсув #6Дек

#МурожаатгаМуносабат #Шўрсув #6Дек


Ижтимоий тармоқларда “Фарғонада саноат корхоналаридан газ узиб қўйилиши натижасида 10 000 лаб аҳоли ишсиз қолмоқда, улар газ улаб берилишини сўраб, кўчага чиқишмоқда” сарлавҳаси остида мурожаат тарқалди.

Унга кўра, Ўзбекистон тумани «Шўрсув» шаҳарчасидаги «Albus Cement Group» корхонасининг ишчилари томонидан ўз корхоналарини табиий газдан узмасликларини сўраб чиқишган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Республика худуди бўйлаб об-ҳаво кескин совиши (қор, ёмғир ёғиши) ва буни натижасида газ қазиб олувчи корхоналар, импорт қилинаётган табиий газ ресурслари амалдаги истеъмолга етмаслиги оқибатида магистрал газ қувурларидаги босим минимал қийматгача камайиб кетганлиги Фарғона водийсида ҳам кузатилмоқда.

Бундай ҳолатда биринчи навбатда ижтимоий соҳа объектлари жумладан мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, тиббиёт муассасаларини табиий газ билан таъминлашда босимни барқарор ушлаб туриш учун қилинаётган вақтинчалик чоралар ҳисобланади. Бу вақтинчалик чоралар «Шўрсув» шаҳарчасидаги «Albus Cement Group» учун кўрилган балки, ушбу ҳудуддаги «Турон Эко Цемент», «Турон ПФК», «Шаффофсемент саноат», «Қурулиш ашё Сифат» МЧЖларга қарашли ишлаб чиқариш корхоналари ҳам Вазирлар Маҳкамасининг тегишли байённомасига асосан 2022 йил 27 ноябрь куни табиий газ тармоғидан муҳирлаш йўли орқали узилган.

Сабаби, юқорида номлари кўрсатилган улгуржи истеъмолчилар Фарғона вилояти хокимлиги, “Узнефтгазинспекция” Фарғона вилояти худудий бўлими, Магистрал газ қувурлари бошқармаси ва “Худудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали томонидан тасдиқланган 2022-2023 йил куз-қиш мавсумида табиий газ етказиб бериш кафолатланмаганлар рўйхатида турганлиги ҳамда истеъмолчи билан тузилган табиий газ етказиб бериш ва қабул қилиш шартномасининг 2-боб, 2.5 бандида (Қонунчилик хужжатларида белгиланган тартибда маиший истеъмолчиларни, идоравий ва муниципал уй жой фондини, ахоли эхтиёжларини, шунингдек стратегик ва ижтимоий ахамиятга эга бўлган истеъмолчиларни об-хаво совиб кетиши даврида газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида табиий газдан фойдаланиш қоидаларида белгиланган тартибда истеъмолчига табиий газ етказиб бериш қисқартирилиши ёки бутунлай тўхтатилиши мумкин) деб кўрсатилганлигини шунингдек, шартноманинг 2.7 бандига кўра истеъмолчи табиий газдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ захира ёқилғисига (3 ой давомида эхтиёжини қоплайдиган) ўтиши ва газдан фойдаланишни тўхтатиши лозим деб белгиланганлиги сабабли табиий газдан муқобил ёқилғи туридан фойдаланишлари тўғрисида огоҳлантиришлар берилган.

Шунга қарамасдан жорий йилнинг 29 ноябрь куни «Albus Cement Group» табиий газ тармоғидан узилганлик ҳолати қайта назорат қилинганда ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига қайта уланиб табиий газдан фойдаланаётганлиги аниқланган.

Ҳозирда «Albus Cement Group» дан ташқари юқорида номлари келтирилган корхоналар муқобил ёқилғи (кўмир)га ўтишган. Мурожаатда «Albus Cement Group» табиий газдан узилиши оқибатида 10 минга яқин ишчилар ишсиз қолишганлиги юзасидан келтирилган важлари асоссиз. Сабаби, ушбу корхонада 241 та ишчи ходимлар ишлаши аниқланган.

Мурожаатда "Шўрсув" ҳудудидаги "Knauf" корхонасининг табиий гази узилмаганлигига мурожаатчилар эътироз билдиришган. Ушбу эътирозга жавобан “Knauf” корхонаси табиий газ учун шартномани “UzGasTrade” АЖ билан шартнома тузганлигини шунга қарамасдан ушбу жамият жорий йилнинг 29-ноябрь кунидан бошлаб табиий газ олмаётганлигини маълум қиламиз.


"Hududgaz Fargʻona" ГТФ

Report Page