Мурожаат вилоят ҳокими томонидан ҳал этилди

Мурожаат вилоят ҳокими томонидан ҳал этилди


Маълумки, 1989 йилда Шаҳрихон туманининг Карнайчи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида мактаб қурилиши бошланган эди. Бироқ, у номаълум сабабларга кўра охирига етмай қолади. Мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи ўқувчилар ниҳоятда серқатнов “Ўш-Андижон-Тошкент” автомобиль магистрал йўлидан кесиб ўтиб, 39-давлат мактабгача таълим ташкилоти биносида фаолият кўрсатаётган 8-умумтаълим мактаби филиалига қатнашга мажбур бўлаётган эди. Бу эса ўз навбатида ота-оналарни жиддий хавотирга солиб, улар тугалланмай қолган мактаб қурилишини битказиш бўйича вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновга амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилган эдилар.

Вилоят раҳбари ушбу масалани ўрганиб, ижобий ҳал этди. 520 ўринли мактаб қурилиши учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 5 млрд. 900 млн сўм маблағ ажратилди. Мактаб биноси “АРК сервис монтаж” МЧЖ қурувчилари томонидан қуриб битказилди.

Вилоят ҳокими мактаб синф хоналарини, муассасада ўқитувчи ва ўқувчиларга яратилган шароитларни кўздан кечирди. Мактабда янги барпо этилаётган спорт зали ва атроф қўрғон девори қурилишини тез ва сифатли ҳолда якунлаш ҳамда мактабни ўқув жиҳозлари билан таъминлаш учун 200 млн сўм маблағ ажратиш бўйича масъулларга кўрсатма берди.

Шунингдек, вилоят ҳокими Янги Ваҳим массивида барпо этилаётган кўп қаватли уй-жойлар қурилиши билан ҳам танишди. 3 та 5 қаватли уйларда сўнгги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ш.Абдураҳмонов қурилиш сифатига ва уйларни муҳандислик инфратузилмасига улаш ишларига жиддий эътибор қаратиш ва уйларни ўз соҳибларига белгиланган муддатларда топшириш лозимлигини алоҳида таъкидлади. 


Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 




Report Page