Мурожаат ва ечим

Мурожаат ва ечим

Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Сардорбек Ибрагимов
Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилади” деган тамойилилини  яна бир бор таъкидлаб

ўтган ҳолда, бугунги кунда Кадастр агентлиги ва Давлат Кадастрлари палатаси Хоразм вилоят бошқармалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари жойига чиққан ҳолда ижобий ҳал қилиниб келинмоқда.

Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Жумладан, Урганч тумани “Ғойбу” қишлоғи "Туркманлар" маҳалласи 8-уйда яшовчи фуқаро Жабборов Ойбекнинг ўзи яшаб турган хонадонига кадастр ҳужаатларини 1999 йилда расмийлаштирилганлигини, аммо худди ушбу хонадонга Абдуллаев Дўсмурот номига қарор қабул қилиниб расмийлаштирилиб, 2019 йил МИБ томонидан суд қарорига асосан, хонадон бузиб ташланганлиги сабабли бузилган ҳуқуқларини тикланишида амалий ёрдам берилишини сўраб  Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига қилган мурожаати Кадастр агентлиги хамда Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилоят бошқармалари масъул ходимлари томонидан тўпланган ҳужжатларга асосан жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилди.

Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Ўрганиш натижасида, фуқаро Жабборов Ойбек томонидан 2019 йилда аввалдан ўзи томонидан фойдаланиб келаётган ер майдонидан турар жой биноси қуриш ишларини бошлаган. Ушбу турар жой биноси қурилиши давомида фуқаро Абдуллаев Дўсмурот томонидан қаршилик кўрсатилиб ушбу холатда фуқаролар ўртасида ўзаро низо келиб чиққан. Ушбу низоли ҳолат 2021 йил 12 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайатининг №12-2112-20 сонли очиқ судининг ажримига асосан мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 2020 йил 18 февралдаги ҳал қилув қарори ва фуқаролик

ишлари бўйича Хоразм вилоят суди кассация инстанциясининг 2020 йил 7 июлдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар Рахимова Лобарнинг

назорат (кассация) тартибидаги шикоят аризаси қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Ҳозирги кунда фуқаро Жабборов Ойбек томонидан қурилиши бошланган турар жой биноси суд қарорига асосан бузиб ташланган.

Эндиликда фуқаро Жабборов Ойбек оиласи билан яшаш уйи бўлмаганлиги сабабли акаси Жабборов Муроднинг уйида вақтинчалик яшаб келмоқда.

Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Ушбу мурожаатни ўрганиш давомида фуқаро Жабборов Ойбекнинг акаси Жабборов Мурод номига 2006 йил 20 июлдаги мажлис баёнига асосан, турар жой биноси қуриш учун ажратиб берилган ер майдони ҳудудидан фуқаро Жабборов Ойбекга турар жой биноси қуриши учун акаси Жавбборов Муроднинг розилигига билан ер майдони жойида чегаралари белгилаб берилди. Жабборов Ойбекнинг ушбу мурожаати жойида ижобий ҳал қилинди ва тушунтириш хати олиниб, ўрганиш юзасидан далолатнома тузилди.



Report Page