Мурожаат ва ечим.

Мурожаат ва ечим.

Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилоят бошқармаси ахборот хизмати.

Қўшкўпир тумани Янгилик қишлоғи "Айронкўл" махалласида яшовчи фуқаро Жиянбоева Муборак Яхшимуратовнанинг Ўзбекистон Республикаси Президентига ишонч телефони орқали ер участкалари, бино ва иншоотларига кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича 17.03.2021 йил №193410/21-сонли мурожаатини такрорий ўрганиш бўйича ишчи гурух томонидан 31.07.2021 йилда жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш давомида, фуқаро М.Жиянбоева мурожаатида қайд қилган турар жойни кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва кадастр хизматини кўрсатиш учун ер участкасига, бино ва иншоотларга ҳамда кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар; бино ва иншоотларга ҳамда кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқлар суднинг қарорига мувофиқ ўтган тақдирда, суднинг қарори, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёридаги бошқа ҳужжатлар илова қилинган тақдирда давлат хизматлари маркази орқали ариза билан мурожаат қилинган тақдирда кадастр хужжатлари расмийлаштириб берилиши тўғрисида хуқуқий тушунтириш берилиб жойида мурожаатгўй иштирокида далолатнома тузилди ва М.Жиянбоеванинг кадастр ходимлари томонидан берилган тушунтиришлардан тўлиқ қаноатланганлигини билдирди.  


Report Page