Мураккаб саволларга оддий жавоблар

Мураккаб саволларга оддий жавоблар

ThePolygon

#Review #Spoyler❗️

Alimoff Team таржимаси

Китобдаги саволлар кўпчиликни чуқур ўйга солади (кимнидир жахлини чиқаради). Китобни катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим, анча нарсалар ўргандим, кўп жойига тушунмадим. Лекин ўзимга керакли нарсани олдим.


Вақтлар аро саёхат...Қора туйнуклар...Келажак ва сунъий идрок...Чексиз коинот...

Қуйида менга энг ёққан китобдаги мавзулар хақида фикрларим. 


Вақтлар аро саёхат қилиш мумкинми?

Time machine

Китобда бир қизиқ шеър боракан:

Ерлик жуда шаддод қиз

Учди ёруғликдан тез

Бугун эди сайр вақти

Лекин қиз кеча қайтди

Бир кун жуда шаддод қиз...


Айтиш мумкин "Агар келажакда, мободо вақтлар ароса саёхат қилиш имкони яратилса, унда нега хозиргача хеч ким келажакдан келмади?"


Эхтимоллар жуда кўп, балки вақт машинасида фақатгина ўзидан кейинги даврга (келажакка) бориш мумкиндир. Балки аллақачон келиб-кетиб юришган, биз эса сезмаётган бўлишимиз мумкин. Балки вақт полицияси хам бордир, буларни назорат қип турадиган 😅. Балки, балки, балки... Хокинг бирорта саволга аниқ лўнда жавоб бермаган, шунчаки тахмин қилган холос. Жавобни топишни эса биз ёш авлодга қолдирган. Ёруғлик тезлигига эришсакгина, вақтлар аро саёхат қилиш имкони пайдо бўлади. Демак, "Вақтлар аро саёхат қилиш мумкинми?" саволига "ха" деб жавоб берсак бўлади(ми?).


Ердаги хаёт сақланиб қоладими?

Earth

Шу кетиш бўлса йўқ. Табиий ресурсларнинг катта тезликда камайиб бориши, ахоли сонининг ортиши, қутб музликларининг эриши, хавонинг захарли саноат газлари билан ифлосланиши, глобал исиш, касалликлар ва хоказо. Бу муаммоларга хеч ким эътибор бермаяпти, хамма "каламуш пойгаси" га тушиб қолган. Лекин, одамлар хаммасини тушуниб етган пайтда жуда кеч бўлиши мумкин.


Коинотни ўрганишдан нима наф?

Milky Way

Бундан тахминан 66 млн йил илгари ерга тушган улкан астероид динозаврлар қирилиб кетишига сабаб бўлган. Яна бу воқеа такрорланиши мумкин, бу фантастика эмас, бу физика - эхтимоллар назарияси. Бизни бошқа уйимиз йўқ, ўзимизни уйимиз (Ер) вайрон бўлганда кўчиб ўтадиган. Хамма ёшлар Хокингга ўхшаб физик-космолог олим бўлиши керак дейиш нотўғри, чунки хамма олим бўлса ким сигирни соғади, ким тиктокерлик қилади, хаёт зерикарли бўп қолиди-ку. Шунчаки хамма фан томонлама бироз тушунчага эга бўлиши, илмий-оммабоп китоб/мақолалар ўқиб туриш керак. Биз коинотни ўрганишимиз ва уни забт этишимиз керак, ўзимизга янги уйлар топишимиз керак. Унгача эса ўқиш, изланиш ва Уйимизни асраб-авайлашимиз керак.


Сунъий идрок инсониятни енга оладими?

Менга энг энг энг ёққан боб, бу сохага жуда қизиқаман. Сунъий идрок инсониятни енга оладими? Хахаха, мен саволни бошқача берган бўлардим. Инсоният сунъий идрокни енга оладими? Ахир шахматда Каспаровни енгган сунъий идрок бир кун келиб енгилмас бўлади.

Онлайн диктор

Яқинда Mail.ru сунъий онг асосида ишловчи дикторни яратди. У сиз ёзган матнни анализ қилиб, нафақат овоз беради, балки оғиз мимикаси хам матнга мослашишга харакат қилади. У ёрдамида янгиликлардан иборат видеоролик хам тайёрлаш мумкин. Функцияси 4 хил. Диктор 2 хил холат: ўтириб ёки тик туриб сўзлайши мумкин. Студия танлаш, онлайн видео редактор: матн, мусиқа ва фото/видео қўйиш мумкин. Ишонмасангиз, мана бу хавола орқали текшириб кўринг: dictor.mail.ru .


Дунёдаги фуқаролиги бор илк робот — Софиадир. 2017-йилда у Саудия Арабистони фуқаролигига эга бўлган. Софиа, шубҳасиз, дунёдаги ЭНГ ҚЎРҚИНЧЛИ роботдир. Яратувчилар уни Одри Хепбернга ўхшатиб яратган. Софиа доимий равишда такомиллашиб боради ва инсонлар билан мулоқотга киришаётганда ҳақиқий юз ифодаларини акс эттира олади. Ҳаммани хавотирга солиб, Софиа бир марта инсониятни йўқ қилишни хоҳлашини айтган. Аммо муҳандислар бу шунчаки ундаги ички хатолик сабаб айтилган жумла эканлигини таъкидлаган (аслида ҳам шундаймикан?).


Келажакни қандай тасаввур қила оламиз?

The Future

Сиз ҳақиқий келажакни кўра олмаслигингиз учун сиздан миллион марта кўп инсон ҳаракат қилган.


Масалан, медиада, китобларда яна алла қаерлардадир келажакда ер юзи ахлатхонага айланиши, ер юзи портлаб кетиши, армаггедон яқинлиги, хуллас бузиб, расво бўлган келажак кўрсатилади. Хеч бўлмаса сизда шунақа тасаввур уйғотилади.


Сиз эса нетга кирволиб 2120-йилда ер юзини "бунақа бўларкан, дахшатли касалликлар ва табиий офатлар, глобал исиш ерни тугатаркан" деб бақирасиз. Бу хаммаси иллузия. Келажак бўлаверади. Минг йиллар олдин келажак бўлмайди деганларга тупуришган, сиз хам тупуринг.


Уларни мақсади шу омма ҳақиқий келажакни кўриб, ўзини аэтингтайёрламаслиги, ўзининг 2120-йилида яшаб, ҳозирини ўша келажакка трансформация қилмаслиги, шунчаки ҳозир билан яшаб, мехнат қилиши ва ўлиб кетиши керак, келажакни ўзгартирувчи қуриш учун ҳаракат қилувчилар керак эмас


Уларга бошқарилувчи, мехнат қилувчи омма керак. Сиз эса оммадан ажралинг, ўз 2120-йилингизни кўриб авлодлар яшашини тасаввур этинг.


Ривоят:

Бир куни Диоген ариқ бўйида ўтириб, сувни оқишини томошо қилятса, терга ботган икки киши келиб ариқдан сув ичибди ва гаплаша кетишибди

Бири: ээ эшитдингми, хукумат расмий статистика ва келажак учун мулохазаларни эьлон қилибди, унда айтилишича шу яшаётган оламимизда ахоли сони 1 млн дан ортса, ер кўтара олмас, тиқилинч бўлиб, касалликлар чиқиши, озиқ-овқат етмаслиги мумкин экан

Иккинчиси: "хозир 1 млн га яқинлашиб қолдик, эхх охирзамон яқинми дейман, буёғини кўра олмаяпман, кўпроқ мехнат қилиб, овқатни ғамлаш, пул топиш эхтимолий касаллик дориларига керак" - дебди

Диоген шарт калласини сувга тиқибдида: «2020-йил билан гаплашдим, уларда ахоли сони 8 млрдга яқинлашибди, тўғри "муаммолар" бор экану, яшашяптикан. Айтишича, улар хам 2120-йил билан гаплашибди, уларам тирик экан, шунга вахима қилманглар» - дебди

Ану иккиси: аа ахмоқ сен нимани билардинг, туришингни қара, хукумат айтяптику, улар сендан ақллики ўша ерда ўтирибди дейишибди


Диоген эса яна калласини сувга тиқибдида, мана "!" деб бармоқларидан бирини кўрсатганакан 😂.


Ашнақа, ўқинг, ўрганинг изланинг ва миянгизни чархланг


Каналга қўшилинг 👉 http://t.me/bilmasvoylife

Report Page