Муаммоларнинг ечими топилмоқда 

Муаммоларнинг ечими топилмоқда 



Хабарингиз бор, 23 июль куни Президентимиз раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун Нурафшон шаҳар ҳокими, Нурафшон шаҳар Маданият марказида Бирлик, Чиғириқ ва Нурафшон МФЙ фуқаролари билан қабулни ўтказди. Қабулда корҳона, ташкилот ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Бирлик, Чиғириқ ва Нурафшон МФЙ дан 107 - нафар фуқаролар қабулга ёзилган бўлиб, 90-нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал қилинди. 17 - нафар фуқароларга қонун доирасида тушунтиришлар, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида кўрсатмалар берилиб мурожаатларининг ечими юзасидан тегишли ташкилот рахбарларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, шаҳар ҳокими ва сектор рахбарлари томонидан барча мурожаатчиларнинг оилавий аҳволи, яшаш шароитлари ўрганилиб, оилани ижтимоий ва иқтисодий кўтариш, ишга лаёқатлиларни шаҳардаги мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштириш бўйича кўрсатма ва тушунтиришлар беришди.

Режага мувофиқ қабул ўтказиш жойларида шаҳар тиббиёт хизмати ходимлари томонидан коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бурчаклари ташкил этилиб, фуқароларни эмлаш ишлари олиб борилмоқда. 
@Nurafshonpressa


Report Page