Муолажа пулини қайтариб бериш ҳақида

Муолажа пулини қайтариб бериш ҳақида

@ginekologim

Ушбу масала бўйича Ўзбекситон мусулмонлари диний идорасининг расмий веб порталига бот орқали (@SavollarMuslimUzBot) савол билан мурожаат қилдим. Қўйида ўша савол ва унинг жавоби келтирилган.

Савол: Ассалом алайкум!

Мени бир савол қийнайди. Хусусий клинкада ишлайман. Шифокорман. Даволаш чоралари ҳар доим ҳам самарали бўлмайдиган муолажалар бор. Бандаси 100% гарантия бераолмайдиган Худо эмаслигини тушунмайдиган беморларни даволашга тўғри келади.

Мисол учун бепуштликни даволашда бачадон ичи инсеминацияси муолажасида бутун дунё бўйича умумий статистикада самарадорлик 1 та муолажа учун 12-15%. Яъни муолажадан кейин 10 тадан 1 та ё 2 та беморда ҳомиладорлик юзага келади. (мана манбаси

ЭКУ муолажасида эса самародорлик дунё бўйича 30-40% энг ривожланган давлатларда ҳам. Дейлик беморга ҳаммаси оғзаки ҳам тушунтирилди. Шартнома қилинди. Шартномада харажатлар ёзилган, ўхшаш эҳтимоли ҳам ёзилган. Ўхшамаса, пули қайтариб берилмаслиги ҳам ёзилган. Бемор ўқиб чиқиб розиман деб имзо қўйди. Муолажа самара бермади. Энди шу бемор пулини қайтариб олишни талаб қилишга ҳаққи борми?

Ёки шифкорни “берган пулимга норозиман, тешиб чиқсин” деб қарғашга ҳаққи борми?

Шунақа ҳолатда қандай муносабат билдириш керак. Агар пулини қайтариб берилса унда бошқаларникини ҳам қайатриб бериш керак, унақада клиникада ўша муолажани ўтказиш учун бир нечта шифокор, ҳамшира, лаборант, маъмурият ходими хизмат қилади. Тегишли реагентлар, асбоб-усункулар сотиб олинади. Клиника зарарга киради.

Алабатта ҳамма беморлар ҳам ундай эмас, лекин шунақалари учраб қолганда шифокорликни ташлаб кетгим келиб қолади. Мисол учун, юрак нуқсони амалиётини олайлик. 10 та боладан 4 та ё 5 тасини сақлаб қолиш мумкин дейлик. Қолган 5 ё 6 таси ўлиб қолса, ўша болани ота-онаси шифкокорни қарғашга ҳаққи борми? Шифокор бечора неча йил ўқиб малака ошириб шу ишни ўрганган, қанча пули ва умри кетган. Унақа шифокорни етиштириш учун давлатни қанча маблағи кетган. Шу қарғишларни олмай дея умуман жарроҳлик амалиётни қилмай қолса қолган тузаладиган болалар ҳам тузалмай ўлиб кетвурсинми, ёки чет элларга бориб сарсон бўлиб юраверсинми, шу яхшими?

Муслима аёллар аёл шифокор топишга қийнмалмасин деб шу соҳани (репродуктология соҳасида кўпроқ эркаклар ҳозирча, ўзимизда шундоқ ҳам жуда кам бу мутахассис) эгалламоқчиман. Лекин шунақа муносабатлардан кейин ҳафсалам пир бўлиб кетади. “Нима зарил манга ана еврей, насроний, ҳиндуларга бориб даволанаверишсин, ўшалар пулини шилишсин, ўшаларга ялиниб юраверисин” деган шайтоний тушунчалар ҳам келади. Манга нима маслаҳат берасиз? Рухан бунақа муноасабтларни кўтаролмай қоляпман. Шифокорликни тарк этиб уйда ўтирсам ҳам ризқим келишига асло шубҳам йўқ.

Жавоб: Ва алайкум ассалом. Сизлар аввалдан беморларни огоҳлантирсаларингиз ва этиборсизлик қилмасдан ўз ишларингизни маъсулят билан бажарсаларингиз, шунда ҳам беморлар шифо топмаса берган пулларини қайтариб беришларингиз шарт эмас. Уларни мусибат етиб турган пайтдаги гапларига эътибор берманг. Сиз шу соҳани мутахассиси бўлиб мусулмонларнинг зиммасидаги бу вазифани енгиллаштиринг.

 КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

 Каналга уланинг: 👉🏻 @ginekologim 👈🏻


Report Page