Муносабат

Муносабат


Ижтимоий тармоқларда "Жиззахда ўт ўчириш махсус транспорт воситаси билан боғлиқ содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида"ги видеолавҳа тарқалган. Ушбу ҳодиса жорий йилнинг 2 май куни Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган 4Р35 "Жиззах-Гагарин" автомобиль йўлининг 33 км.да содир бўлган.

Ўт ўчириш автомашинаси овоз чиқариш мосламаси ва милтилловчи чироқларини ёққан ҳолда ёнғин чиққан жойга чақирув асосида ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Неския русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ўт ўчириш автомашинасини қувиб ўтиб йўналишини кескин ўзгартириб светафорнинг таъқиқловчи чироғида тўхтаган. Шу вақтда ўт ўчириш автомашинаси ҳайдовчиси транспорт воситасини тўхтатиш имкониятини бажара олмай Нексия автомашинасининг орқа қисмидан уриб ЙТҲ содир этган. Ушбу ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва Нексия автомашинаси техник шкастланган.

Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати


Report Page