Муносабат

Муносабат


Болалар мактабдан қайтишмоқда

Ижодкор Жавлон Жовлиев ўз телеграм каналида Қамаши тумани Бойбўри қишлоғи болалари таълим олиши учун мактаб йўқлигидан қийналаётганлиги тўғрисида маълумот эълон қилди.

Унда қишлоқ ўқувчилари “ўзлари”нинг мактаблари йўқлиги учун бошқа қишлоқларга мактабга қатнаб азият чекаётганлиги келтирилади.

Аслида вазият қандай? Ушбу ҳолат билан боғлиқ вазиятни ўрганиш учун туман Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокимлиги ходимлари Бойбўри қишлоғида бўлди.

Фермер хўжалиги дала майдони

Қамаши туманидаги “Бойбўри” маҳалла фуқаролар йиғинида иккита Эсабой ва Бойбўри қишлоқлари бор. Маҳаллада 3500 нафарга яқин фуқаролар рўйхатда туради. Мактаб ўқувчилари 23, 27 ва 73-мактабларда таҳсил олишади.

Аҳоли хонадонлари

Телеграм каналида ушбу қишлоқда мактаб қурилиши бошлаганлиги ва якунига етмасдан қолганлиги айтилади. 1989 йилларда колхоз ва совхоз хўжалиги ҳисобидан ушбу қишлоқда мактаб қурилиш ишлари бошлаган. Бу қурилиш давлат дастурига кўра эмас хўжалик ҳисобидан амалга оширилган. Хўжаликлар якунлангач қурилиш ишлари ҳам охирига етмасдан қолган. Йиллар ўтиши билан қурилиш объекти қаровсизлик сабаб йўқ бўлиб кетган. Фермер хўжаликлари ташкил қилиниши билан сувли ерларга бўлган эътибор ҳам ортди. Қишлоқ хўжалиги ерлари ер ислоҳотларига кўра қайта тақсимланди. Ҳозирда ушбу сувли ҳудудда фермер хўжалиги фаолият кўрсатмоқда. 

Фермер хўжалиги майдони

Болалар мактабга тош тўкилган йўлдан боради. Фермер хўжалиги ерлари атрофидаги сувли ерларда уй-жой қуриб олган оилаларнинг фарзандлари мактабга қатнаши учун ҳам йўл мавжуд. Шундай бўлишига қарамасдан масофани камайтириш учун болажонлар фермер хўжалиги ер майдонларидан ҳам кесиб ўтади.

Қишлоқ аҳолиси суҳбат давомида қишлоқ учун мактаб қурилишини сўраб мурожаат қилишганини маълум қилишди. Улар мактаб қуриш учун қишлоқда фақат битта жой борлигини кўрсатишди. Қишлоқ аҳолиси мўлжаллаб қўйган жой фермер хўжалиги контурида бўлиб, сувли ерли ҳисобланаши аниқланди. Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган қонунларга кўра сувли ер майдони фақат қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланиш учун ажратилади.  

Яшаш хонадонлари учун эгалик ҳуқуқи мавжуд эмас. Вақтинчалик фойдаланиш ҳужжати қилинган.

Қишлоқ болаларининг аксарият қисми борадиган 27 ва 73-мактаб оралиғи 5 километрни ташкил қилади. Бойбўри қишлоғи аҳолиси ўша мактаблар оралиғидаги ҳудудда яшайди. Шунингдек, мактаблар қишлоқлар учун эмас болалар учун қурилади. Мактаб қайси ҳудудда қурилишидан қатъий назар ҳар бир бола учун эшиги очиқ ҳисобланади. Шу сабаб болаларнинг ўз мактаблари йўқ дейиш ўринсиздир.

Фермер хўжалиги майдони

Ушбу қишлоқ ҳудудида мактаб биноси қурилиш масаласи мутахассислар томонидан бир неча бор ўрганилган ва таклифлар ҳам тайёрланган. Унга кўра қишлоқ ҳудудида бошланғич синф ўқувчилари учун 160 ўринли мактаб биноси қурилиши келтирилган. Бироқ бу таклифлар қишлоқ ҳудудига талаб даражасидаги радиусда мактаблар мавжудлиги борлиги учун инобатга олинмаган. Ҳозирда ушбу маҳалладаги Эсабой қишлоғида жойлашган 27-мактаб учун қўшимча бино ва спорт майдони қуриш таклифи берилмоқда. 


Report Page