Муносабат

Муносабат


Ижтимоий тармоқларда тарқалган ''Яккабоғда ЙПХ ходими ҳайдовчига содир этмаган қоидабузарлиги учун жарима ёзди ва қоидабузарлигини бўйнига оладиган эркак ҳайдовчилар қолмаганини таъкидлади" сарлавҳали видеотасвир юзасидан муносабат.

Яккабоғ тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг 28.11.2020 йилдаги тасдиқланган “Яккабоғ тумани ИИБ ЙҲХБ ходимларининг хизмат ўташ дислокацияси” бўйича Яккабоғ тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сафдор С.М.Кенжаев Яккабоғ тумани марказий кўчалари ва ички йўлларига хизмат ўташ учун бириктирилган бўлиб, ушбу куни хизмат тақсимотига кўра Яккабоғ тумани Мудофаа ишлари бўйича биноси рўпарасида 4Н274 “Яккабоғ-Яккасарой” атомобиль йўлининг 5 км.да йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва қоидабузар ҳайдовчиларни аниқлаб тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштириш мақсадида хизмат олиб бораётган вақтда, туман темир йўл кесишмаси томонидан Яккабоғ тумани марказий деҳқон бозори томон ҳаракатланиб келаётган Чироқчи тумани Чоштепа кўчаси 48-уйда яшовчи фуқаро Ш.К.Донаев бошқарувида бўлган “Нексия” русумли 70 А 902 МА давлат рақам белгили автомашинасини бошқариб келаётганда уни тегишли хужжатларини текшириш мақсадида тўхтатиб, хужжатларини ҳамда жарима қарздорлиги бор-йўқлиги текшрилиб хужжатлари қайтариб берилган, ҳайдовчи Ш.Донаев билан ЙПХ инспектори сафдор С.Кенжаев ўртасидаги ўзаро мулоқоти юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ маъсул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Хизмат текшируви якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати.



 




Report Page