Муносабат

Муносабат

Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Nasafnews.uz телеграм каналидаги “Самарқандликлар қурган "Qarshi city" кўп қаватли турар жой мажмуасида муаммолар юзага келмоқда. "Qarshi city"нинг аҳволи. Ертўла тўла сув, эга йўқ...” мазмунидаги фототанқид бўйича Қарши шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими қуйидагиларни маълум қилади.

Қарши шаҳар, “Наво” маҳалласи ҳудудида қурилган янги 3 та 16 қаватли уйлар қурувчи ташкилот “Agromir Building” МЧЖ томонидан шу йилнинг бошида фойдаланишга топширилган. Шундан 12-сонли кўп қаватли уйнинг ертўла қисмида ўрнатилган 10 тонна сиғимли ичимлик сув бакида носозлик аниқланган. Ушбу носозликни бартараф этиш мақсадида қурувчи ташкилот ҳамда кўп қаватли уйга техник хизмат кўрсатувчи Бошқарув компанияси томонидан уйнинг ертўла қисмида тўпланиб қолган сув махсус насос ёрдамида тортиб олинган. Ҳозирда қурувчи ташкилот “Agromir Building” МЧЖ томонидан ичимлик сув бакида аниқланган носозликни бартараф этиш чораси кўрилмоқда.

Бугунги кунда аҳолига кўп қаватли уйнинг ертўла қисмида жойлашган қўшимча бак орқали ичимлик сув етказиб берилмоқда.

Бундан ташқари мазкур кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари олдига ўриндиқлар ўрнатилиб, бошқа мавжуд камчиликлар ҳам бартараф этиб борилаётганлиги маълум қилинади. 

Kanalga ulanish 👉 @qarshishaharhokimligi

Report Page