Муносабат. Маълумотлар рад этилди
Facebookнинг Халқ назорати саҳифасида “Сурхондарё вилоятида ҳамма мактабларда бўлаяпдими шу муаммо? Денов туманида шундай буйруқ берилибдимиш ҳамма мактаблар ўқитувчилари бир кунлик иш ҳаққини бераркан пандемияга. Антисептик, умивальник, маска учун мусор челак оғзи ёпик, салфетка антисептик олиш учун” мавзусида тарқатилган маълумот Денов туман Халқ таълими бўлими томонидан рад этилди ва мактабларга бу мазмундаги топшириклар берилмаганлигини маълум қилинди.
Туманда ҳозирги кунда жами 102 та таълим муассасаси, шундан 98 та умумтаълим мактаби, 3 та ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати, 1 та санатория типидаги мактаб-интернат фаолият кўрсатиб келмоқда.
Республикамизда пандемия шароитида 2020-2021 янги ўқув йилини бошлаш, мактабларда таълим олаётган ўқувчиларнинг соғлиги учун барча хавфсизлик чораларини таъминлаш мақсадида пирометр, дезтўшама, дозатор, антисептик воситалари, ишчи ходимлар учун тиббий ниқоб, ювувчи дизенфекция воситалари учун буюртма берилган..
Юқорида кўрсатилган зарур жиҳозлар учун жами 2252,203 млн сўм маблағ режалаштирилиб, ушбу маблағларни ажратиш маҳаллий ҳокимликлар зиммасига юклатилган.
Мактабларга берилаётган дизенфекцияловчи воситалар ва жиҳозлар учун маблағ топиш мактаб ўқитувчиларининг 1 кунлик иш ҳақи ҳисобидан ёки ота-оналардан маблағ йиғиш ҳисобига қопланиши бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмаган.
Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати Қурбон Жўраназаров