# Муносабат

# Муносабат

 Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади

 

Бугун ижтимоий тармоқларда Самарқанд туманидан оқиб ўтувчи дарғом каналида ёғли моддалар оқизилаётганлиги тўғрисида видео мурожаат тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ж.Казбеков ва Самарқанд вилоят бошқарма бошлиғи Х.Окбутаев бошчилигида тузилган 6 та ишчи гуруҳ томонидан 5 соат давомида дарғом канали муҳофаза қисмида ўрганишлар олиб бориши натижасида Самарқанд тумани “Андижони” МФЙ ҳудудида “Нуршод универсал савдо” МЧЖ томонидан ишлатилган техник чиқинди мойларни оқизиб келаётганлиги маълум бўлди.

Гап шундаки, мазкур корхона ўз айбини яшириб, изларни юқотиш мақсадида ташланаётган чиқинди мойлари устига шошма-шошарлик билан тупроқ сепиб чиқишган. Аммо, “Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади” деганларидек, тупроқ техник мойга тезда сингиб, ҳолатни янада аянчли ва ачинарлироқ қилиб кўрсатмоқда.

Дарвоқе, ушбу корхона атрофида фаолият юритиб келаётган дехқон фермерлар ҳам ўз эътирозларини билдиришиб, уларнинг деҳқончилик қилишларига ҳам бундай ҳолат кўпдан бери, анчайин зарар етказиб келаётган экан.

Айни пайтда, мазкур ҳолат юзасидан қонунда белгиланган нормаларга мувофиқ тегишли чоралар кўриш учун далолатномалар расмийлаштирилиб, лаборатория таҳлиллари учун корхона ҳудуди ва унинг атрофидан сув ва тупроқ намуналари олинди.

Шу ўринда, атроф-муҳитга, она табиатга бефарқ бўлмаган блогер Никита Макаренкога Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ўз миннатдорчилигини билдиради.

 

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

 

Каналга қўшилинг👇👇

https://t.me/econewssamarqand




Report Page