Муносабат.Талаб нотўғри талқин қилинган

Муносабат.Талаб нотўғри талқин қилинган


 Блогер Баҳодир Аҳмедовнинг телеграм каналида “Бошланди” деб номланган пости юзасидан қуйидагилар маълум қилинади

Термиз шаҳар 11-умумий ўрта таълим мактаби 1969-йилда қурилган. Қуввати 1280 ўринга мўлжалланган. Ҳозирги кунда мактабда 95 нафар педагог ходимлар фаолият кўрсатмоқда. 2020-2021-ўқув йилида мактабда 46 та синф ташкил этилган бўлиб, уларга 1396 нафар ўқувчи бириктирилган. Ота-оналар билан телефон орқали суҳбатлашилганда 1396 нафар ўқувчидан 826 нафарининг ота-онаси анъанавий, 570 нафар ўқувчининг ота-онаси фарзандларини онлайн ўқитишини маълум қилган.

           Бизга тақдим этилган маълумотномага кўра ҳозирги кунда мактабга 2020-2021 ўқув йилини бошлаш учун шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар халқ таълими бўлими томонидан “Софт Cаре” номли 63 дона(ҳар бири 480 грамм) антисептик восита ва “ХЛОРАКТИВ-МАХ” номли 2 каробка (ҳар бири 1 кгдан) дезинфекция воситаси етказиб берилди. Шунингдек, 3 дона “Нон-cонтаcт Инфраред тҳермометр”, 40 дона кир совун, 10 дона атир совун, хлор тайёрлаш учун 2 дона 80 литрли бочка, полларни ювиш учун 10 та челак(сатил), мактаб ҳудуди ва синф хоналарини дезинфекция қилиш учун 2 та ҳар бири 20 литрли “Фармате” автомакс агрегати, ҳожатхона ва хоналарни ювиш учун алоҳида резинали қўлқоплар етказиб берилди.

Мактаб ўқитувчиларидан фақат ўзлари фойдаланишлари учун ниқоб, антисептик восита, бир марта фойдаланиладиган салфеткалар олиб юришлари сўралган.

Мактаб ва ўқувчилар фойдаланиши учун ўқитувчилардан ҳеч қандай антисептик ва дезинфекция воситалари сўралмаган.

                                                                     

Сурхондарё вилоят Халқ таълими                    бошқармаси Матбуот хизмати                            Қурбон Жўраназаров

Report Page