Муносабат
@bukhtourism
Ижтимоий тармоқларда "Туркиялик турист аёл Бухоронинг эски шаҳар қисмида ҳожатхона излаб юргани ва ресторан ҳожатхонасидан фойдаланиш учун сув сотиб олишга мажбур бўлгани ҳақида интернетда видео жойлаштирибди" номли видеотасвирга муносабат.
Бугунги кунда сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида , Бухоронинг тарихий қисмида замонавий, аёллар ва эркаклар ҳожатхоналари барпо этилган.

Шу жумладан, туркиялик сайёҳ юрган, Бухоро шаҳар Ҳақиқат кўчасида 2 та ҳожатхона бор. Бу эса сайёҳ юрган йўлдан 70-80 метр нарида дегани. Сайёҳ юрган йўлнинг чап тарафида йўл кўрсаткичлари ўрнатилган ва у ердаги ҳожатхона ҳам ишлаб турибди(тахминан 160-180м).




Қолаверса, шу ерда Bukhara Silk Carpet маркази орқасида аёллар ва эркаклар замонавий хожатхоналари мавжуд. Кўрсаткичлар ўрнатилган. Бундан ташқари, сайёҳ ҳаракатланган Ҳақиқат кўчасида "Tourist information center" (50-60м)(туристик информацион марказ, бу ерда шаҳарнинг тарихий қисмидаги ҳожатхоналар жойлашуви ҳақида сўраб олиш мумкин). Унинг рўпарасида(50-60м) махсус сайёҳлар учун тайёрланган Tourist map(туристик харита) ўрнатилган.




Шу билан бирга, Меҳтар Амбар Баҳоуддин Нақшбанд кўчаси(Лаби Ҳовуз мажмуаси) да 2 та замонавий, аёллар ва эркаклар ҳожатхонаси бор. Қисқаси, сайёҳ ҳаракатланган кўчанинг ҳам ўнг ҳам чап тарафида замонавий ҳожатхоналар мавжуд.



Қўшимча қилиб айтганда, сайёҳ ҳаракатланган Бухоро шаҳридаги Ҳақиқат кўчасида жойлашган қатор ҳунармандчилик марказлари ҳунармандлари ёрдам жоиз бўлса, келган сайёҳга кўмак бериши шубҳасиздир. Чунки барчага маълумки, Бухоро аҳли доимо меҳмондўст,очиқ юзли ва беминнат ёрдам қўлини чўзадиган халқдир.
Бухоро вилоят Туризм ва маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати