Муносабат

Муносабат


Тошкент шаҳри Учтепа тумани 23-мавзе

Ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 24-мавзе 28, 29- уйлар олдида ноқонуний дарахт кесишга уринаётган шахснинг жамоатчилик томонидан тўхтатиб қолингани акс этган видео лавҳа юзасидан жорий йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Н.Обломуродов бошчилигида ўрганиш ишлари олиб борилиб, бу ерда истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Тошкент шаҳри Учтепа тумани 23-мавзе

Маълум бўлишича, Учтепа тумани Изза кўчаси 219-уйда яшовчи Б.Даминов аҳоли яшаш худуди орасида қурилиш қилиш мақсадида ёлланма ишчини жалб қилган ҳолда мазкур ҳудуддаги бир туп диаметри 39,4 саниметр бўлган сафора дарахтини кесмоқчи бўлган вазиятда аҳоли вакиллари томонидан тўхтатиб қолинган. 

Тошкент шаҳри Учтепа тумани 23-мавзе

Кескин норозиликларга сабаб бўлган мазкур ҳолат Ўзбекистон Экологик партияси томонидан назоратга олинди. 

Назорат ишларига экология инспекцияси ҳамда профилактика инспектори  жалб этилди. Бу борада шу йилнинг 9 август куни жамоатчилик эшитувини ўтказиш режалаштирилган. 

Тошкент шаҳри Учтепа тумани 23-мавзе

Ўзбекистон Экологик партияси она табиатнинг бир бўлаги бўлган дарахтларнинг кесилишини кескин қоралайди.

Ўзбекистон Экологик партияси Учтепа тумани ҳокимлиги, мутасадди ташкилотларни мазкур ҳолатни аҳоли фикрини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқишларига чақириб қоламиз.                        

 

Report Page