Муносабат

Муносабат

Жорий йилнинг 3 август куни ижтимоий тармоқлар орқали “Жиззах йўлида BMW автомобили менга йўл бермадинг деб Нексия автомобилин…

Воқеага тўлиқ ойдинлик киритилганида, жорий йилнинг 30 июль куни соат 14:35 ларда Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М39 “Термиз-Тошкент” автомобиль йўлининг 976 км.да “Самарқанд-Тошкент” йўналишида Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган ҳайдовчи “BMW523” русумли, давлат рақам белгиси 10Н020RA бўлган транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Қашқадарё вилояти, Нишон туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Нексия” русумли, давлат рақам белгиси 70Ғ526NA бўлган транспорт воситасининг чап томонидан кескин қисиб юбориши оқибатида, “Нексия” русумли транспорт воситасининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб ағдарилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасининг келиб чиқишига сабабчи бўлган “BMW523” русумли транспорт воситаси ҳайдовчисининг шахсига аниқлик киритилиб, транспорт воситалари вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида жиддий тан жароҳат олганлар йўқ, бироқ “Нексия” русумли транспорт воситасида бўлган бир нафар йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати



Report Page