Муносабат
2020 йил 18 июнь куни интернет ижтимоий тармоғида тарқалган видеотасвир юзасидан муносабат. Деҳқонобод тумани Торқопчуғай МФЙга қарашли бўлган Бўзтепа ва Оқдахна қишлоқлари қўшни Туркманистон Республикаси билан чегарадош худуд бўлиб қишлоқ фуқароларининг асосий тирикчилиги чорвачилик ва табиий ўсувчи сассиқ (Кўхистон тожик) ковраги шира смоласини йиғиб териш ва терилган шира махсулотларни чет давлатларга экспорт қилувчи фирма ва хусусий корхоналарга сотиш ишлари билан кун кечиришдан иборат,“Торқопчуғай” МФЙ худудида жойлашган “Себатли” “Гўнгқўтон” ва “Жинғилўйиқ” массивларининг ер майдонларини Деҳқонобод Давлат Ўрмон хўжалиги Деҳқонобод туман ҳокимлиги захира ер майдонига қайтариш тўғрисидаги илтимосномасига асосан туман ҳокимлиги томонидан захирага қайтарилган ушбу ер майдонларини Деҳқонобод туманида фаолият кўрсатувчи табиий ўсувчи сассиқ (Кўхистон тожик) коврак шира смоласини йиғиб териш ва терилган махсулотларни чет давлатларга экспорт қилувчи фирма ва корхоналардан бўлган “Исо-Мухаммад-Нур” фирма рахбари Э.Н, Наргиз-Сарвар фирма рахбари Р.О, “Pinnakle Worldwide Exim” фирма рахбари А.Н, “BIG BIO IMPEX” МЧЖ фирма рахбари С.Қ, ва “FERULA IMPEXS” СП МЧЖ фирма рахбари А.А.ларга ердан унумли фойдаланишлари ва Кўхистон тожик) коврак ўсимлиги плантацияси етиштирилган ковракли ер майдонларидан узоқ муддатли шартнома асосида туман ҳокимлиги томонидан қарор асосида ерлар ажратилган бўлсада Деҳқонобод Давлат Ўрмон хўжалиги томонидан Бўзтепа ва Оқдахна қишлоқ фуқароларига ҳозирги кунда туман захирасига қайтарилиб юқорида кўрсатилган фирма ва корхоналарга шартнома асосида ажратилган табиий ўсувчи сассиқ (Кўхистон) коврак ўсимлиги мавжуд ер майдонларининг ҳар 1-гектар ер майдонини 422.000 (тўрт юз йигирма икки минг) сўмдан шартнома асосида сотишиб шунингдек Деҳқонобод туман Давлат ер-мулк кадастри ва Деҳқонобод Давлат Ўрмон хўжалиги мутахассислариниг ер майдонларини ўзбошимчалик билан устма-уст чизишлари натижасида қишлоқ фуқаролари ва ушбу фирма корхона рахбарларнинг норозилигига шунингдек COVID-19 пандемияси шароитида фуқароларнинг белгиланмаган шароитларда карантин қоидаларига амал қилмасликларига сабаб бўлмоқда.

Фуқаролар ва фирмалар ўртасида ўзаро келишмовчиликларга сабабчи бўлаётган фуқаролар Б.И, Ю.Б, Қ.И, С.Б, И.О, Ч.Ю, С.О, Э.Лларга туман ИИБ тезкор ходимлари ва профилактика инспектори ходимлари томонидан ушбу фуқароларга келгусида ноқонуний ҳатти ҳаракатлар содир этмаслиги, карантин қоидаларига тўлиқ масофа сақлаган холда риоя қилишликлари юзасидан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.