Муносабат

Муносабат

Қашқадарё КоронаИнфо

Пандемия шароитида аҳолининг асоссиз ваҳима ва саросимага берилиши оғир оқибатлар келтириб чиқаради. Бу каби салбий ҳолатнинг юзага келишида эса биз журналистлар ҳам сабабчи бўлиб қолмаяпмизми? 

Бир куни қўнғироқ бўлди. 

- “Мен вилоятдаги ягона “фалон, фалон.... уз” нинг мухбири Фалончи Фалончиевман. Таҳририятимизга келган мурожаатни ўрганиш учун журналистик суриштирув олиб боряпман. Менга айтингчи, нима учун бу ерда бунча одам кўп...”

- Ҳамкасб, сиз турган жой Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, ҳозирги шароитда юртдошларимиз ўз саломатликларини тешкирувдан ўтказишлари, ташҳислаш мақсадида мурожаатлари ортган, демак бир пайтда одам кўп бўладида. Ваҳоланки вилоят СЭОМ бир кунда 700 тага қадар бемор ёки гумонланувчидан тест синовларини олиб, ташҳис қўйиш имкониятига эга, Ваҳоланки, пандемия шароитида бизга бўлаётган мурожаатлар бир кунда тўрт, беш минг атрофида бўлмоқда. 

- “Сиз нега бу ерга келган одамларни тарқатиб юбормайсиз...” 

Қисқаси “суриштирув” олиб бораётган “мухбир”га тушунтиришнинг иложи бўлмади. Айтдим, СЭОМ назорат қилувчи органмидики, мурожаатга келганларга нисбатан чора кўриш, куч ишлатиб, мажбурий тартибга олиш ҳуқуқига эга бўлса. 

“Сиз”нинг бу ерга нима мақсадда келганингиз ҳам аёнку, аслида?

Дарҳақиқат, Қашқадарё вилоят Санитария - эпидемиологик осойишталик марказига коронавирусга қарши кураш соҳасида кечаётган жараёнлар маълум мураккабликларни юзага келтирди. Чунки “COVID – 19” инфекцияси ўчоқларини аниқлаш, аҳолини тезкор тест синовларидан ўтказиш имконияти чегараланган. Гарчи, Қашқадарё вилояти ҳокими пандемиянинг дастлабки кунларида вилоят СЭОМ нинг мавжуд имкониятлари билан яқиндан танишиб, марказнинг лабаратоия бўлими маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тўлиқ реконструкция қилингани ҳолдада, юқорида айтилганидек СЭО марказида бир кунда 700 тага қадар тест синовларини ўтказиш ҳамда вирусларни таҳлил қилиш мумкин. (Вилоятнинг умумий аҳолиси 3 млн 300 мингдан кўпроқ эканлигини назарда тутсак, барчадан тест синовларини олиш ва ташҳислаш қанча вақт олишини ўзингиз ҳисоблаб олаверинг)

“Журналистик суриштирув олиб борган мухбир” иддао қилдганидек, СЭОМ ходимларининг “ҳаракатсизлиги” хусусида. “Сиз” уйда қолиб “карантин қоидалари билан иш вазифангизни масофадан туриб бажараётганингиз бир пайтда санитария осойишталик маркази мутахассислари касаллик ўчоқларида ўз ҳаётини гаровга қўйиб, меҳнат қилмоқда. Марказнинг беш юзга яқин ходими хавфли вируснинг таҳлили, дизенфекция ишларига жалб қилинган. Бу жараёнда онгли равишда иштирок этиб, хавфли вирусни юқтириб олиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Хусусан, 8 июль куни ўтказилган текширувларда СЭО марказининг 4 нафар ходимида тест синовлари мусбат натижани кўрсатди. Шу боисдан 9-10 июль кунлари марказ тўлиқ дизенфекция тадбирларини ўтказиш учун вақтинча ёпилди. Лабораторияда ишловчи ходимлар уй карантинига олинган.

Шу ўринда алоҳида эслатиб ўтмоқчимиз, коронавирус инфекциясига биринчи навбатда беморлар ва улар билан бирламчи, иккиламчи мулоқотда бўлганлар, чет давлатдан келган фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимлари, тана ҳарорати 37 t0 дан юқори бўлган шахслардан тест намуналари олиниши белгиланган. Фуқароларнинг асоссиз тест топширишлари ўз навбатида таҳлиллар сонининг ортишига, бу эса текшириш зарурати бўлган шахсларнинг таҳлиллари кечикишига сабаб бўлмоқда. 

Бунгунги синовли кунлар барчани бирлаштириши, ягона мақсад - хавфли вирусга қарши бирдамлик лозим. Қатъий карантин қоидаларига амал қилиб, ортиқча ваҳима ва саросимага берилмасак тез кунда бу офат таслим бўлади!

БАҲРИДДИН ЭСОНОВ

Қашқадарё вилоят СЭОМ 

Ахборот хизмати 


Report Page