Муносабат

2022 йил 30 июнь куни соат тахминан 10:50 ларда Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ батальони биринчи сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори сафдор М.М. Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан тасдиқланган режага мувофиқ, Қашқадарё вилоятида жамоат тартибини сақлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида махсус рейд тадбирига жалб қилиниб, тақсимотга асосан Қарши тумани “Навоий” МФЙ ҳудудида хизмат вазифасини олиб бораётган вақтида, шу йўлда Қарши тумани “Навоий” МФЙда яшовчи фуқаро М.М. “Нексия-3” русумли автомашинасини давлат рақами белгиси ечилган ҳолатда бошқариб келган, унинг ҳуқуқбузарлигини кўрган ЙПХ инспектори, фуқаро М.М.га тўхташ ишорасини берган.
Бироқ, фуқаро М.М., ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабларига бўйсунмасдан автомашинасининг олд томони билан ЙПХ инспектори сафдор М.М.ни уриб юбориб йўл тарнспорт ходисаси содир қилган.
Натижада, сафдор М.М., тан жарохати олиб, РШТЁИМ Қашқадарё филиалига тушган.
Олиб борилган тезкор профилактик тадбирлар давомида, ҳуқуқбузар М.М. қонуний тартибда ушланган.
Ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.