Муносабат

Муносабат


Ижтимоий тармоқларда Жиззахда ЙПХ инспектори автомашинада ухлаб ётганлиги акс этган видеолавҳа тарқалган.

           Олиб борилган суриштирув ишлари давомида 2022 йилнинг 3 июндан 4 июнга ўтар кечаси Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сафдор И.Фармонов тақсимот асосида Жиззах шаҳар ҳудудига ўзига бириктирилган тезлик ўлчаш мосламаси билан хизматга жалб этилганлиги, шу куни соат тахминан 03:00 ларда ўзига тегишли бўлган автомашинасида хизмат вақтида ухлаб қолганлиги маълум бўлди.

           Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ЙПХ инспекторига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ


Report Page