Муносабат

Муносабат


        Видеолавҳада ЙПХ инспектори ва ҳайдовчининг ўзаро тортишуви ва ЙПХ ходимининг хизматда фойдаланиш учун бириктирилган боди камераси хотирасидаги видеолавҳалар акс этган ҳолатларни кўриш мумкин.

2022 йилнинг 12 март куни соат тахминан 22:50 ларда ҳайдовчи Х.Ш. бошқарувидаги Ласетти русумли транспорт воситасида Жиззах шаҳар Мустақиллик кўчасида йўл-улов ҳодисаси содир этган. Тунги хизматга жалб этилган ЙПХ инспекторлари сафдор А.Шодмонов ва бошқалар томонидан суриштирув давомида ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсирида маст ҳолатда эканлиги аниқланган ва Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 133 ва 131-моддаси 1-қисми бўйича тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди ва фуқаро Х.Ш.нинг адвокати сўровига асосан ЙПХ инспектори сафдор А.Шодмоновнинг хизматда бириктирилган бодикамера хотирасидаги видеолавҳалар CD диск билан тўпланган ҳужжатларга қўшиб жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судига 2022 йил 29 апрель куни тегишли тартибда кўриб чиқиш учун қайта юборилган.

ЙПХ инспектори сафдор А.Шодмоновнинг хизматда фойдаланиш учун бириктирилган бодикамераси хотирасидаги видеолавҳада 2022 йилнинг 12 март куни соат 23:03 ларда шу ерда хизматда бўлган ЙПХ инспекторлари билан ўзаро мулоқат чоғида ҳақоратомуз сўзлар айтганлиги акс этган.

Шунингдек, 2022 йилнинг 28 апрель куни соат тахминан 15:30 ларда ЙПХ инспектори сафдор А.Шодмонов томонидан Жиззах шаҳар О.Азимов кўчасида Нексия-2 русумли русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси (Х.Ш.нинг ўғли) И.Д.ни ҳаракат давомида уяли алоқа воситасида фойдаланиб келганлиги учун тўхтатган. Ҳайдовчи қоидабузарлигини тан олмаган ва ҳолат юзасидан қоғоз шаклдаги маъмурий баённома расмийлаштиришни талаб этган ҳамда ЙПХ инспектори ва ҳайдовчи ўртасида ўзаро тортишув юзага келган.

Ҳозирда Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан ушбу ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа юзасидан ходимларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

        


Report Page