Муносабат

Муносабат

KaabiAxborot

NasafNews сайтида “Қашқадарёда бу сафар ҳомиладор ўқитувчи калтакланганини айтмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Касби туман ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади: Касби туманидаги содир этилган, дея айтилаётган мазкур ҳолат туман марказидан 80 километр узоқликда жойлашган “Чўлқувар” массивидаги 50-умумий ўрта таълим мактабида бўлган. Мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Л.Эргашева 26 апрель куни “2-“б” синфга инглиз тили фанидан дарсга киради. Дарс вақтида синфхонада болалар "шовқин" қилишади. Ўқитувчи назар солсаки, у болалар 2-синф ўқувчилари эмас, балки энди мактабга қатнаётган “нолевой”лар бўлади.

Хонага “тиқиб” қўйилган, дея айтилаётган болани дарс бошланишида хонадан чиқариб юбормаган ўқитувчи Л.Э. дарс ўртасида дарс жараёнига халақит бераётганлиги учун "икки шапалоқ" уриб хонадан чиқариб юборади. Шу ўринда айтиш мумкинки, нега ўқитувчи хонага кириб келгач, бегона болаларни дарсда ўтиришига рухсат берди? Бу синф болаларини яхши танимаслигиданми ёки бегона болаларни синфхонага кириб ўтириши биринчи марта бўлмаганлиги туфайлими? “Нолевой” дея тилга олинаётган бола 50-мактабда бошланғич синф ўқитувчисининг фарзанди. Болакай ўқитувчидан калтак еганидан сўнг ўз онасига айтишдан қўрқиб, бувисига ўқитувчи уни ўрганлигини айтади. “Касалманд болани қайси ўқитувчи уради”, дея болани бувиси мактаб директорининг олдига келиб, болаларга қўл кўтараётган ўқитувчидан изоҳ сўрашини айтади. Шундан сўнг мактаб директори О.Нуриллаев, Л.Э. ва боланинг бувиси Г.Бекмуродова билан суҳбатлашади. Директор хонасидан чиқаннидан кейин мактаб фаесида боланинг бувисини жаҳли чиқиб кетганлигини, набираси ўзи тез-тез касал бўлиб туриши, уни ўқитувчидан калтак еб келиши жаҳлини чиқарганилигини, “мени набирамни урибсан, сени уриб бўлмайдими”, деб икки шапалоқ урганлигини айтди.

Шундан сўнг, боланинг бувиси ва қариндоши ҳам тортишувга қўшилиб, жиянимни нега урдиз? Қайтиб қўлингизни теккизганингизни кўрмай, дея у ҳам ўқитувчи Л.Э.га "тарсаки" туширади. Ҳолатни кўриб қолган директор котибаси аёлларни ажратиб кўча ҳовлицига чиқариб юборади. (ҳолат мактаб видеокамерасидан олинган видеода акс этган). Ушбу ҳолат юзасидан “Чўлқувар” МФЙ профилактика инспектори томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда. Ўқитувчи Л.Э.нинг тан жароҳати юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Ўқитувчининг ҳам, ота-онанинг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилади. Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан мактаб раҳбариятига ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланиши мумкин.

Касби туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page