МУНОСАБАТ

МУНОСАБАТ

муносабат

Жорий йилнинг 12 апрель куни YouTube ижтимоий тармоғида ўзини Фарҳод Ҳамроқулов деб таништирган блогер томонидан “УЗБЕКИСТОН КУРУВЧИЛАРИ КАЙОКА КАРАШАЯПДИ” деган мавзуда видео пост қўйилди. (имловий хатоликлар ўзгаришсиз келтирилмоқда)

Унда Зангиота тумани ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уйлар ҳақида нотаниш фойдаланувчи томонидан юборилган хабар текшириб ҳам кўрилмасдан, туҳмат ва дашномлар аралаш вазият бўрттириб кўрсатилади.

https://www.youtube.com/watch?v=Lzz_CHAJuEU

Мутасаддилар томонидан вазият ўрганилганида Зангиота тумани “Туркистон” МФЙ ҳудудида қурилаётган ушбу кўп қаватли турар жой биноларида карантин боис ҳозирда қурилиш ишлари тўхтатилгани, шунингдек объектни фойдаланишга қабул қилиш ҳужжатлари расмийлаштирилмасдан ушбу уй-жой биноларининг қисман битган хонадонларига мазкур хонадон эгалари ўзбошимчалик билан кириб яшаб келаётганлиги ойдинлашган.

Бу ерда электр, газ ва канализация тармоқлари хонадонларга уланмаган, пардозлаш ва полларга ламинад қоплаш ишлари тўлиқ якунланмаган. Кўплаб камчиликлар мавжуд. Чунки, объект қурилиши бугунги кунда тўлиқ якунланмаган.

Шу вақтгача, қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан қурилишнинг лойиҳа ва меъёрий талабларга мувофиқ бажарилиши юзасидан 16 маротаба ўрганиш олиб борилган. Аниқланган камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш бўйича 8 та кўрсатма берилган ва ижроси Инспекция томонидан ваколати доирасида назоратга олинган.

Шу ўринда мулоҳаза: оғзига келганини тўхтатмасдан гапириш, факт ва маълумотларнинг ҳаққонийлигини ўрганмасдан туриб, устига устак туҳмат ва дашномли видео мурожаатлар қилиб пост қолдириш, одамларни ҳақиқий ҳолатдан чалғитиш, уларда ишончсизлик уйғотиш – буларга ҳам жавобгарлик бор. Блогер бўлдим дегани, ҳаммаси мумкин дегани эмас.


Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати


Report Page